Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

13

2018 йилнинг 1-ярми мобайнида Самарқанд вилоят адлия бошқармаси ва унинг тизимига кирувчи идоралар томонидан амалга оширилган ишлар.


     2018 йилнинг 1-ярми мобайнида Самарқанд вилоят адлия бошқармаси ва унинг тизимига кирувчи идоралар томонидан бир қатор ишлар амалга оширилди. 
    Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича 58 та таклифлар ишлаб чиқилди.
36 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиб, ижобий хулоса берилди.
    Белгиланган талабларга риоя қилинмай тақдим қилинганлиги сабабли 5 та лойиҳа қайтарилди.
    Келиб тушган 1042 та мурожжатларнинг 870 таси қонуний ҳал этилди. Шундан, 406 та мурожаат қаноатлантирилди.
   6 та нодавлат нотижорат ташкилоти давлат рўйхатига, 41 та нодавлат нотижорат ташкилот қайта давлат рўйхатига, 2 та нодавлат нотижорат ташкилоти ҳисоб рўйхатига ва 16 та ННТ қайта ҳисоб рўйхатига олинди.
    Ўтказилган 86 та ўрганишларда 270 та ташкилотлар фаолияти ўрганилиб, уларда жами 6011 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди.
    Қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш мақсадида турли идора ва ташкилотларга жами 281 та тақдимнома, 674 та огоҳномалар киритилди. Киритилган таъсир чоралари натижасида 42 нафар айбдор шахслар интизомий жавобгарликка тортилди, шундан 3 таси билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди.
    Тақдимномаларга асосан 3 та ҳужжат бекор қилинди,
3 млрд. сўмдан ортиқ маблағ қайтарилди ёки тўлаб берилди.
    Маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан суд ҳамда бошқа тегишли идораларга 33 та таклиф киритилиб, 28 нафар шахс маъмурий жавбогарликка тортилди.
    Бошқарма ва адлия бўлимлари томонидан судларга жами
516,9 млн. сўмлик 222 та даъво аризалар киритилди.
    Суд қарорлари асосида 839 млн. сўм асосий қарз билан биргаликда 211 млн. сўмлик неустойка, фуқаролар фойдасига мансабдор шахслардан жами 5,5 млн. сўмлик маънавий зарар ундирилиши белгиланди.
    Ўтказилган аттестация натижаларига кўра давлат ташкилотларнинг 27 нафар юридик хизмат ходими аттестациядан ўтган деб, 6 нафари аттестациядан ўтмаган деб топилди.
84 нафар юридик хизмат ходимини Юристлар малакасини ошириш марказида малака ошириши таъминланди.
    Адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияни олишга малака имтихонини мувафаққиятли топширган талабгорларга 12 та лицензия берилди.
    1 та адвокатлик фирмаси давлат рўйхатидан ўтказилди, 1 та адвокатлик фирмаси ва 2 та адвокатлик бюроси қайта давлат рўйхатидан ўтказилди.
    Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, ҳуқуқий тарғибот бўйича бошқарма ва қуйи идоралар ҳодимлари томонидан жами 4171 марта ҳуқуқий тарғибот ишлари амалга оширилди. Шу жумладан, оммавий ахборот воситалари орқали 457 марта чиқишлар қилинди.
    Нотариуслар томонидан жами 177 556 та нотариал ҳаракат амалга оширилиб, 28,7 млрд. сўм давлат божи, 1,4 млрд.сўм герб йиғими ва 1,8 млрд. сўм пуллик хизмат ундирилди.