Янгиликлар
17
Мурожаатлар ижобий ҳал қилинмоқда
Самарқанд вилоят адлия бошқармаси томонидан мурожаатлар ижобий ечимини топмоқда.
Жумладан, Самарқанд шаҳрида яшовчи фуқаро М.Мехроджованинг Самарқанд шаҳридаги Рудакий кўчаси кенгайтирилиши муносабати билан уй-жойи бузилишга тушганлиги сабабли товон тариқасида уй қуриш учун ажратилган ер майдонини Самарқанд шаҳар ҳокимлиги томонидан ўлчаб бермаётганлигидан норози бўлиб қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.
Ўрганиш натижаларига кўра мурожаат муаллифига “Мотрид агротехсервис агрофирмаси” ҳудудидан 0,04 га (400 кв.метр) ер майдони Самарқанд шаҳар ҳокимлиги мутахассислари томонидан ажратиб берилиши таъминланди.
Самарқанд шаҳрида яшовчи фуқаро Н.Насимованинг АТБ Халқ банки Боғишамол филиали томонидан кредит ажратилмаётганлигидан норози бўлиб ёзган мурожаати ўрганиб чиқилди.
Ўрганиш натижаларига кўра мурожаат муаллифига 17 млн. сўм миқдорида кредит ажратилиши таъминланди.
Ургут туманида яшовчи фуқаро Б.Пардаев ва бошқаларнинг “Ургут Агро сервис МТП” МЧЖ томонидан берилмаган иш ҳақларини ундириб беришни сўраб қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.
Ўрганиш натижаларига кўра фуқаролик ишлари бўйича Тайлоқ туманлараро судига иш ҳақини ундириш ҳақида суд буйруғини чиқариш тўғрисида ариза киритилиб, 2018 йил 20 июндаги Тайлоқ туманлараро судининг суд буйруғига асосан фуқароларга 84 547 030 сўмлик иш ҳақлари ундирилиши белгиланди.
Оқдарё туманида яшовчи фуқаро Н.Маматкаримовнинг турмуш ўртоғи М.Рахманова ва “Самарқанд автотеххизмат” АЖ ўртасида тузилган шартноманинг шартлари бажарилмаётганлигидан норози бўлиб қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.
Ўрганиш натижаларига кўра фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судига шартномага асосан “Самарқанд Автотеххизмат” АЖ зиммасига MATIZ BEST(ML16K) русумли автомашинани фуқаро Рахманова Мархабо Ботировнага етказиб бериш мажбуриятини юклаш ҳамда жавобгар “Самарқанд Автотеххизмат” АЖ ҳисобидан фуқаро Рахманова Мархабо Ботировна фойдасига пеня ундириш тўғрисида даъво ариза киритилди.
Шунга асосан “Самарқанд Автотеххизмат” АЖ томонидан фуқаро М.Рахмоновага ўзаро келишув асосида Дамас автомашинаси етказиб берилиши ва 300 минг сўм миқдорида пеня тўланиши таъминланди.
Пастдарғом туманида яшовчи фуқаро З.Бекиеванинг маҳалла фуқаролар йиғини томонидан бола парвариши учун нафақа пули тайинланмаётганлигидан норози бўлиб қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.
Ўрганиш натижаларига кўра Пастдарғом тумани “Хончорбоғ” маҳалла фуқаролар йиғинининг махсус комиссияси томонидан З.Бекиевага 2 ёшгача болалар нафақаси тайинланиши таъминланди.