Янгиликлар
Очиқ мулоқот
Жорий йилнинг 24 куни Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясининг марказий студиясида Самарқанд вилоят адлия бошқармаси биринчи ўринбосари Ҳ.Хўжамқулов, архитектура ва қурилиш, ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри унитар корхонаси, Давлат хизматлари агентлиги вилоят бошқармаси ҳамда архетектура ва қурилиш бошқармаси ходимлари иштирокида очиқ мулоқот кўрсатуви жонли эфирда ўтказилди.
Мазкур кўрсатувда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 461-сон “Ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акциясини ўтказиш тўғрисида” 2018 йил 20 апрелдаги ПФ-5421-сон Фармони ижросини таъминлаш чора-тадбирлари ҳақида”ги ва 493-сон “Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини доимий фойдаланишга беришнинг замонавий ва шаффоф механизмларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорлари ижроси юзасидан фуқароларнинг саволларига жавоблар берилди.