Янгиликлар
02
Самарқанд вилоят адлия бошқармаси мажлислар залида навбатдаги маънавият соати ўтказилди
Юртимизда олиб борилаётган сиёсатнинг негизида инсон манфаатлари асосий ўринни эгаллайди. Шу боис, қабул қилинаётган ҳар бир ҳуқуқий ҳужжатда инсон саломатлиги, унинг ҳаётини муҳофаза қилиш, ижтимоий қўллаб-қувватлаш масалалари ўз аксини топган.
Ходимларнинг иш самарадорлиги, меҳнат муҳофазаси қай даражада йўлга қўйилгани билан боғлиқдир. Шу сабабли, жорий йилнинг 02 август куни маънавий учрашувга Самарканд вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг Меҳнат муҳофазаси бўлими бошлиғи Усмон Кучкорович Каримов таклиф этилди. Қизиқарли ва жонли тарзда ўтган учрашувда У.Каримов томонидан ходимларга меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари ва меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари, хавфсиз меҳнат ва дам олиш шароитлари яратиб берилиши имтиёзлари ҳақида маъруза қилинди.
Тадбир якунида йиғилганлар ўзларини қизиқтирган саволларга маърузачи томонидан батафсил жавоблар олдилар.