Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

30

Оворагарчиликларга барҳам берилмоқда.


    Давлат органлари ва ташкилотлар туман тузилмаларига қонунлар ва қонуности ҳужжатларини қўллаш масалалари бўйича ҳуқуқий маслаҳатлар бериш амалиёти жорий этилди. Шу билан бирга, бўлим томонидан янгича кўринишдаги "манзилли тарғибот" фаолияти йўлга қўйилгани фуқаролар ҳуқуқий савиясини оширишда қўл келмоқда. Бунда қабул қилинаётган қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини аҳолининг аниқ мисолдаги қатламларига хусусан, шифокорлар, ўқитувчилар ва бошқа шу каби ижтимоий қатламларга уларнинг фаолият туридан келиб чиқиб, тарғибот тадбирлари олиб борилмоқда. Аниқ ва изчил бўлган тарғибот самарасиз бўлмайди. Кундалик ҳаётида, касб-кори тақозо этган нарсани ўрганиш манзилли тарғибот қилинадиган жойларда илиқлик билан кутиб олинмоқда.
    Туман ҳокимлиги қарорларининг қонун ҳужжатларига, шунингдек, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мақсад ва вазифаларига мувофиқлиги, ҳамоҳанглиги нуқтаи-назаридан ўрганилиб, ҳуқуқий экспертизадан ўтказилмоқда. Бу каби ўрганишлар бесамар кетмайди, улар умумлаштирилади ҳамда таҳлил қилинади. Натижалар эса таклиф ҳолига келтирилади. Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш чоралари фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш билан чамбарчас олиб борилмоқда. Шу ўринда таъкидлаш жоизки, авваллари фуқаролар узоқ йўл босиб, вилоят адлия бошқармасига боришарди. Эндиликда туманнинг ўзида аҳолига хизмат кўрсатиляпти. Шундай ҳолатлар борки, улар суд орқали ҳал қилинади. Маълумки, адвокатлар хизмати ҳақ эвазига амалга оширилади. Шундай вақтларда ҳудудий адлия бўлимларининг бўлиши айни муддаодир. Ўз навбатида, ҳуқуқий ёрдам фуқароларнинг иқтисодий аҳволини ҳам яхшилаб, ортиқча харажатларнинг олдини олиши табиий ҳолдир. Масалан, адлия бўлими томонидан судга даъво аризаси киритилса, фуқарога иқтисодий жиҳатдан енгиллик яратилади.
    "Пастдарғом Агросервис МТП" ҳамда "Гўзалкент Агросервис МТП" МЧЖларнинг 44 нафар ишчи хизматчилари иш ҳақларини олишмаётгани бўйича бўлимга мурожаат қилишди. Фуқаролик ишлари бўйича туман судига мурожаат қилувчиларнинг 84 миллион сўм иш ҳақларини ундириш бўйича даъво аризаси киритилди. Суд бўйруғига асосан, ишчи-хизматчиларнинг иш ҳақлари ундирилиб берилди.
Маҳаллаларда олиб борилаётган тушунтириш-тарғибот йиғилишларида фуқаролар ўзлари қизиққан саволларига ҳуқуқий жиҳатдан жавоб олишлари ортиқча оворагарчиликка барҳам бераяпти. Бу эса аҳолининг ҳуқуқий онгги ва маданияти ўсишига хизмат қилмоқда.