Янгиликлар
Гиёҳвандлик – аср вабоси!
Гиёҳвандлик – бугун жаҳон миқёсидаги муаммодир. У жамиятни енг хавфли ва енг оғир оқибат, кулфатларга олиб келувчи оғудир. Гиёҳванд модда, уни истеъмол қилган инсонни ҳаётини буткул ўзгартириб юбора оладиган заҳри қотилдир. Чунки бу захри қотил қанча инсонларни бевақт ўлимига, жамиятга эса ўз таъсирини етказмай қўймайди. Гиёҳвандлик инсонни аҳлоқий жиҳатдан тубанликка тортади, ақл-идрокдан махрум етади, оқибатда киши жисмонан ҳолдан тояди ва дунёдан кўз юмади. Гиёҳванд модда қабул қиладиган инсон оғир жиноятларга қўл урадиларки, ҳатто одам ўлдиришга жазм қилишлари мумкин. Гиёҳванд моддалар одамни айни куч-қувватга ўлган даврида алкоголга нисбатан 4-5 маротаба тезроқ ҳалокатга учратади.