Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

14

“Ўзбекистон Республикасида инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони юзасидан давра сўҳбати ўтказилди.


     2018 йил 14 август куни Самарқанд вилоят адлия бошқармаси мажлислар залида мутасадди ташкилотлар ва ОАВ вакиллари билан “Ўзбекистон Республикасида инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони 2018 йил 1 августдаги ПФ-5495-сон Фармони мазмун-моҳиятини ва аҳамиятини аҳоли ўртасида тушунтириш, уларни амалиётда тўғри қўллаш юзасидан давра-суҳбати ташкил этилди.
Мазкур тадбирни бошқарма бошлиғининг ўринбосари О.Тошниёзов очиб бериб, Фармоннинг мазмуни ва моҳияти юзасидан қисқача сўз юритди. Шундан сўнг, тегишли мутасадди ташкилотлар вакиллар томонидан Фармоннинг мақсади, принципи ва аҳамияти юзасидан маъруза қилинди.
Давра-суҳбати фикр ва мунорзаралар билан қизғин тарзда давом этди ҳамда иштирокчиларни қизиқтирган барча саволларга тўлиқ жавоб берилди.