Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

20

“Экстремизмга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг моҳияти ва аҳамияти


     Жорий йилнинг 30 июлида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан “Экстремизмга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонун имзоланди.
     I. Қонуннинг мақсади:
Қонуннинг мақсади экстремизмга қарши курашиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
    II. Қонуннинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти:
    Қонунда экстремизмнинг олдини олиш чора-тадбирлари сифатида қуйидагилар белгиланди:
-экстремистик фаолиятни амалга оширишга йўл қўймаслик тўғрисида расмий огоҳлантириш чиқариш;
-юридик шахс томонидан экстремистик фаолият амалга оширилишига йўл қўймаслик тўғрисида тақдимнома киритиш;
-экстремистик материалларни олиб кириш, тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ва намойиш этишни тақиқлаш;
-экстремизмни молиялаштиришни тақиқлаш;
-юридик шахснинг фаолиятини тўхтатиб туриш;
-ташкилотни экстремистик ташкилот деб топиш.
    Экстремистик фаолият белгиларини ўз ичига олган, тайёрланаётган ғайриқонуний ҳаракатлар тўғрисида етарлича ва аввалдан тасдиқланган маълумотлар мавжуд бўлган ҳамда жавобгарликка тортиш учун асослар мавжуд бўлмаган тақдирда, экстремизмга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи давлат органининг мансабдор шахси экстремизмнинг юзага келишига йўл қўяётган мансабдор шахсларга ва жисмоний шахсларга бундай фаолиятга йўл қўймаслик тўғрисида ёзма шаклда РАСМИЙ ОГОҲЛАНТИРИШ чиқаради, огоҳлантиришда уни чиқаришнинг аниқ асослари кўрсатилиши лозим.
    Шунингдек, юридик шахслар фаолиятида экстремизм белгилари аниқланса прокурор ёки ваколатли мансабдор шахс қонунбузарликка йўл қўймаслик тўғрисида тақдимнома киритади. Белгиланган муддатда қонунбузарликлар бартараф этилмаса юридик шахснинг фаолияти
суднинг қарори билан ОЛТИ ОЙГАЧА бўлган муддатга тўхтатиб турилади ёки Ўзбекистон Республикаси Олий судининг қарори билан тақиқланади.
   ЭКСТРЕМИЗМНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ ТАЪҚИҚЛАНАДИ!!!
   Муайян ташкилотни экстремистик ташкилот деб топиш СУД ТАРТИБИДА амалга оширилади.
Экстремистик ташкилотларнинг рўйхати Адлия вазирлиги ва Олий суднинг расмий веб-сайтларида эълон қилинади.
Фуқаролар, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар экстремистик фаолиятни амалга оширганлик учун ЖАВОБГАРЛИККА ТОРТИЛАДИ.
   Ўзбекистон Республикасидан ташқарида рўйхатга олинган минтақавий, халқаро ёки хорижий ташкилот Олий суд томонидан экстремистик ташкилот деб топилган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида мазкур ташкилотнинг фаолияти тақиқланади ҳамда бу ташкилот тугатилади, унга тегишли бўлган мол-мулк эса МУСОДАРА ҚИЛИНАДИ ҳамда давлат мулкига ўтказилади.
Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.