Янгиликлар
16
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 августдаги “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларининг маънавий-маърифий савиясини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори моҳияти ва аҳамияти
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 августда “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларининг маънавий-маърифий савиясини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
I. Қарорнинг қабул қилиш зарурати (муаммо ва камчиликлар)
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида ҳарбий хизматчиларнинг ҳаётий ва профессионал кўникмаларини илм-маърифат асосида қалби ва онгига сингдириш, мамлакатимиз ҳаётидаги реал ижтимоий-сиёсий ўзгаришлар билан уйғун равишда уларнинг билимларини ошириб бориш, ён-атрофимиз ва жаҳонда рўй бераётган ижтимоий-сиёсий жараёнларга миллий манфаатларимиздан келиб чиққан ҳолда ёндашиш, ички ва ташқи таҳдидларга қарши мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлаш масалаларида тўсқинлик қилаётган тизимли муаммолар ҳанузгача сақланиб қолмоқда.
Хусусан, олий ҳарбий таълим муассасаларида маънавий-маърифий йўналишда дунёқараши ва фикрлаш доираси кенг бўлган офицерларни тайёрлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари тизимидаги маънавий-маърифий ва маданий соҳа учун зарур инфратузилмалар замон талабларига жавоб бермайди.
II. Қарорнинг мақсади
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари тизимида
маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини янада такомиллаштириш, ҳарбий хизматчиларнинг ижтимоий-сиёсий ўзгаришлар билан уйғун равишда билимларини ошириб боришнинг замонавий усулларини жорий этиш, шунингдек, ички ва ташқи таҳдидларга қарши мафкуравий иммунитети шаклланган, бурчига садоқатли, юқори профессионал ҳарбий хизматчиларни тайёрлаш ушбу қарорнинг мақсади ҳисобланади.
III. Қарорнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти
Қарор билан Қуролли Кучлар тизимида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш КОНЦЕПЦИЯСИ тасдиқланди.
Қуролли Кучлар тизимида маънавий-маърифий ишлар “ВАТАН — МУҚАДДАС, УНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ ШАРАФЛИ БУРЧДИР!” концептуал ғояси асосида ташкиллаштирилади.
Қуйидагилар Концепциянинг асосий вазифалари этиб белгиланди:
ҳарбий хизматчиларнинг онгу тафаккурига Ватан ҳимояси шарафли ва муқаддас бурч эканини, миллий армиямиз билан фахрланиш, давлат хавфсизлигини ҳимоя қилиш учун масъулият туйғусини чуқур сингдириш;
миллий меросимизнинг тарихий илдизларини ўрганиш ҳамда таҳлил этиш, Ватан озодлиги йўлида қаҳрамонлик кўрсатган буюк аждодларимиз ва жасур замондошларимизнинг ибратли ҳаётини кенг тарғиб этиш асосида ҳарбий хизматчиларда “ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚИ ҲЕЧ ҚАЧОН, ҲЕЧ КИМГА ҚАРАМ БЎЛМАЙДИ!” деган ҳаётий эътиқодни қарор топтириш.
Ҳарбий хизматчиларнинг маънавияти ва дунёқарашлари, Ватанга бўлган садоқат туйғулари, ватанпарварлиги, ҳарбий касбга бўлган қизиқишлари Темурбеклар мактабларида, кичик мутахассисларни тайёрлаш маркази ва олий ҳарбий таълим муассасаларида ҳамда қўшинлардаги ҳарбий хизмат давомида такомиллашиб боради.
Концепцияни амалга ошириш борасидаги ишлар уч босқичда амалга оширилади:
Биринчи босқич (шакллантириш) — Темурбеклар мактаблари ва академик лицейларнинг махсус гуруҳларида таълим олаётган ўқувчи-ёшлар билан ташкил этилади.
Иккинчи босқич (ривожлантириш) — олий ҳарбий таълим муассасалари ва олий таълим муассасаларининг ҳарбий кафедраларида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг кичик мутахассисларни тайёрлаш марказида таълим олаётган курсантлар билан ташкил этилади.
Учинчи босқич (такомиллаштириш/қўллаш) — қўшинларда муддатли ва шартнома бўйича ҳарбий хизматни ўтаётган оддий аскар, сержант ва офицерлар таркиби билан ташкил этилади.
Ватанпарварлик, садоқат, ҳалоллик, адолат, интизом Концепциянинг принциплари ҳисобланади.
Концепцияда белгиланган тадбирларнинг амалга оширилиши натижасида юксак маънавиятли, ватанпарвар, ўз касбига садоқатли ва фидойи ҳарбий хизматчи камол топади.
Хулоса. Бир сўз билан айтганда, Президентимизнинг мазкур қарори Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида маънавий-маърифий ишларни ташкил этишда давлат ва жамоат ташкилотлари билан самарали ҳамкорлик тизимини яратишда улкан қадам бўлди.