Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

29

Мустақиллик йилларида мамлакатимизда фуқаролик жамияти институтларининг шаклланиши ва ривожланиши борасида амалга оширилаётган ислоҳотларга бағишлаб матбуот анжумани ташкил қилинди


       2018 йил 29 август куни Самарқанд вилоят матбуот марказида Самарқанд вилоят адлия бошқармаси томонидан нодавлат нотижорат ташкилотлар ва ОАВ вакиллари иштирокида Мустақиллик йилларида мамлакатимизда фуқаролик жамияти институтларининг шаклланиши ва ривожланиши борасида амалга оширилаётган ислоҳотларга бағишлаб матбуот анжумани ташкил қилинди.
     Мазкур анжуманда, Мустақиллигимизнинг 27 йиллиги давомида эришилган ютуқлар, нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолиятида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва ушбу соҳани тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳақида сўз юритилиб, фуқаролик жамияти институтларининг шаклланиши ва ривожланиши борасида фикр ва мунорзаралар билан қизғин тарзда давом этди ҳамда иштирокчиларни қизиқтирган барча саволларга тўлиқ жавоб берилди.