Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

22

Қарорлар ижроси юзасидан эгалик қилиш ҳуқуқи ва туғилганлик гувоҳномалар фуқароларга топширилмоқда.


    

   

   Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 июндаги “Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3785-сонли Қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 21 июндаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳамда ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акциясини ўтказиш тўғрисида” 2018 йил   20 апрелдаги ПФ-5421-сон Фармони ижросини таъминлаш чора-тадбирлари ҳақида”ги 461-сонли Қарори мазмун-моҳияти ва аҳамиятини аҳолининг барча қатламига етказиш ва унда белгиланган вазифалар ижроси юзасидан бир қатор ишлар амалга оширилди. 
   Жумладан, Адлия вазири ўринбосари А.Ташкулов бошчилигида Вазирлик масъул ходимлари, Самарқанд вилоят адлия бошқармаси, Давлат хизматлари агентлиги Самарқанд вилоят бошқармаси, туман (шаҳар) ҳокимлик идоралари, адлия, ФҲДЁ бўлимлари, давлат хизматлари марказлари ва ОАВ вакиллари иштирокида тузилган ишчи гуруҳлар томонидан жорий йилнинг 17-22 сентябрь кунлари вилоятнинг барча туман (шаҳар)ларда юқорида кўрсатилган қарорлар ижросини таъминлаш бўйича тузилган комиссияларга амалий ёрдам кўрсатилди. Амалий ёрдам натижасида ўзбошимчалик билан қурилган турар жой биноларига эгалик ҳуқуқини тасдиқлаш юзасидан жами 292 та маҳаллаларда хатлов амалга оширилиб, 1315 та ҳолат аниқланди. Шундан, 1119 та ариза қабул қилиниб, 225 тасига ҳоким қарори чиқарилиб, кадастр ҳужжатлари тайёрланди ҳамда муддатида қайд этилмаган фуқаролик ҳолати далолатномалари юзасидан жами 983 та ҳолат аниқланиб, шундан 294 нафар фуқарога туғилганлик ва 7 та ўлим ҳақидаги гувоҳномалар расмийлаштирилди.
    Шу билан бирга, вилоятнинг барча туман шаҳарларида, хусусан, Самарқанд шаҳрида 50 та уй-жойга кадастр ҳужжатлари ва 53та туғилганлик, Ургут туманида 22 та уй-жойга кадастр ҳужжатлари ва 55 туғилганлик, Жомбой туманида 18 та уй-жойга кадастр ҳужжатлари ва 34та туғилганлик ҳақидаги гувоҳномалар Адлия вазири ўринбосари А.Ташкулов, Самарқанд вилоят адлия бошқармаси бошлиғи А.Халилов, Давлат хизматлари агентлиги Самарқанд вилоят бошқармаси бошлиғи М.Курбанов ва туман (шаҳар) ҳокимлари томонидан тантанали равишда топширилди.