Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

27

Самарқанд вилояти адлия бошқармасининг навбатдаги очиқ мулоқоти ўтказилди


                 

    Жорий йилнинг 27 сентябрь куни Самарқанд вилояти адлия бошқармаси томонидан Ўбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелда ПФ-5415-сонли «Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» ги Фармони хамда ПҚ-3666-сонли “Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори ҳамда “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги мониторингини олиб бориш ва уни баҳолаш тизимини амалга ошириш тартиблари ҳамда механизмлари” қонуни ижроси юзасидан Адлия соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг амалий натижалари (Самарқанд вилоят адлия бошқармаси мисолида) га бағишланган очиқ мулоқот ташкил этилди.
   Очиқ мулоқотда адлия бошқармаси, фуқаролик жамияти институтлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари, ахборот соҳасининг малакали мутахассислари ва ҳодимлари иштирок этишди. Таъкидлаш жоизки, мазкур очиқ мулоқот Самарқанд вилояти адлия бошқармасининг 2018 йил 1-ярим йиллик фаолияти ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти самарадорлигини оширишга қаратилган навбатдаги туркум ахборот-тахлил йўналишидаги тадбирлардан биридир.
   Тадбирни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад адлия бошқармаси раҳбарларининг ахборот хизмати ходимларига самарали ҳуқуқни қўллаш амалиётини, бошқарма фаолияти ахборот соҳасида очиқлиги таъминлнганлиги билан таништиришдан иборат.
   Очиқ мулоқот давомида адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш, улар фаолияти устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш, берилаётган ахборотлардан фуқароларнинг қониқиш даражасини оширишни тартибга солишга оид статистик маълумотлар берилди. Шу билан бирга иштирокчиларга фуқароларнинг ахборот олиш эркинлигини таъминлаш бўйича конституцион ҳуқуқларини амалга оширишда очиқликни таъминлашнинг самарали усуллларига доир зарур услубий, маслаҳат ёрдамлари берилди.
   Тадбирни давомида иштикочиларни қизиқтирган саволларга тўлиқ жавоблар берилди