Янгиликлар
05
Адлия соҳасидаги ислоҳотлар
Мамлакатимизда муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёвнинг бевосита ташаббуси ва раҳбарлигида 2017 йил 7 февралда қабул қилинган ҳамда изчил амалга оширилаётган Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси тараққиётимизнинг янги босқичини бошлаб берганини нафақат юртимизда, балки бутун ҳалқаро ҳамжамият кенг эътироф этмоқда.
Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни тўла-тўкис амалга ошириш ҳамда кўзланган марраларга эришиш мақсадида, 2017 йилнинг
22 декабрида давлатимиз тарихида биринчи марта Президентимиз томонидан Олий Мажлис палаталарига Мурожаатнома тақдим қилинди.
Мурожаатнома эълон қилинган анжуманда Президентимиз таклифлари асосида жорий йилга “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” деб ном берилди ва мазкур йилда амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифаларни белгилаш мақсадида Президентимизнинг 2017 йил 28 декабрдаги “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб қувватлаш йили”да 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга оширишга оид Давлат дастури лойиҳасини ишлаб чиқишнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармойиши қабул қилинди.
Ҳаракатлар стратегиясининг иккинчи йўналиши, яъни қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишга оид бир қатор муҳим қонун ҳужжатлари қабул қилиниб, мазкур соҳада ислоҳотлар изчил амалга оширилмоқда.
Ислоҳотларнинг мантиқий давоми сифатида мухтарам Президентимиз томонидан 2018 йил 13 апрелда қабул қилинган «Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» ги Фармони хамда унинг ижросини ташкил этиш бўйича қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3666-сон қарори асосида адлия органларининг асосий йўналишлари ҳамда ушбу соҳада фаолиятни янада такомиллаштириш юзасидан бир қатор устувор вазифалар белгилаб берилди.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги халқаро арбитражлар ва суд ишлари масалалари бўйича Ўзбекистон Республикасининг манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасида ваколатли давлат бошқаруви органи этиб белгиланди.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузурида Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти ташкил қилинди ва унинг вазифалари белгилаб берилди.
2018 йил 1 майдан бошлаб барча норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари лойиҳани ишлаб чиқувчи ташкилотлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталига жамоатчилик муҳокамаси ўтказилиши учун жойлаштирилиши лозимлиги, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳалари Вазирлар Маҳкамасига, Ўзбекистон Республикаси Президенти девонига фақат ҳуқуқий экспертиза якуни бўйича уларни қабул қилишнинг мақсадга мувофиқлиги ҳақидаги Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг хулосаси мавжуд бўлгандагина киритилиши, ҳуқуқий экспертиза якуни бўйича ҳудудий адлия органларининг ижобий хулосаси мавжудлиги маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилишнинг мажбурий шарти ҳисобланиши бўйича тартиб ўрнатилди.
2019 йил 1 январдан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида 1993 йил
17 июнгача қабул қилинган ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтмаган умуммажбурий идоравий ҳужжатлар, шу жумладан собиқ СССРнинг идоравий ҳужжатлари ўз кучини йўқотиши белгиланди.
Юридик коллежларнинг фаолиятига раҳбарлик қилиш ва назоратни ташкил этиш ҳамда ташкилий-кадрлар базасини мустаҳкамлаш ҳудудий адлия органлари томонидан амалга оширилиши, вилоятлар адлия бошқармалари бошлиқлари лавозими бўйича юридик коллежлари директорлари ҳисобланиши, 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб юридик коллежлари битирувчилари ТДЮУга ҳудудий адлия органларининг йўлланмалари бўйича кириш тест синовларисиз якка тартибдаги суҳбат ўтказиш орқали бакалаврларни тайёрлашнинг махсус уч йиллик дастури бўйича ва ўқишнинг тугашидан сўнг тақсимотга мувофиқ уч йил давомида узлуксиз ишлаб бериш мажбуриятини олган ҳолда киришга ҳақли эканлиги белгиланди.
Яна бир киритилган муҳим ўзгаришлардан бири 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб Тошкент давлат юридик университетининг магистратурасига қабулни тест синовларсиз ўқитиш муддати давомийлиги бир йил бўлган ҳолда амалга оширилиши бўлди.
Шунингдек, педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тармоқ маркази негизида ТДЮУ ҳузурида Халқаро стандартлар бўйича юридик кадрларни касб-ҳунарга ўқитиш маркази тузилди.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг «Madaniyat va ma’rifat» телерадиоканали» ДУК таркибида унинг умумий штат сони доирасида эфир вақтини мақбуллаштириш ҳисобидан «Нuquqiy axborot» телестудияси ташкил этилди.
Булардан ташқари киритилган ўзгартиришларга мувофиқ пулли хизматлар ва нотариуслар томонидан ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатларни амалга оширишдан келиб тушадиган маблағларнинг 80 фоизи миқдордаги қисмини нотариал идоралар ходимларини моддий рағбатлантиришга йўналтирилиши белгиланди.
Айниқса адлия органлари тарихида биринчи марта «республика — вилоят — туман (шаҳар)» уч поғонали принципи бўйича вертикал бошқарувни жорий этган ҳолда туманлар (шаҳарлар)да адлия бўлимларининг ташкил қилинганлигини алоҳида қайд этиш лозим.
Янгидан ташкил қилинган адлия бўлимлари худудларда қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини ташкил этиш, қабул қилинаётган қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини ижрочиларга етказиш, «республика — вилоят — туман — маҳалла» принципи бўйича ҳуқуқий тарғибот ва аҳолининг ҳуқуқий саводсизлигига барҳам бериш борасида чора-тадбирларни амалга ошириш, туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари ва халқ депутатлари Кенгашларининг қарорларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, худудлардаги давлат ташкилотларининг юридик хизматлари фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва методик таъминлаш каби муҳим вазифаларни амалга ошириб келмоқда.
Хусусан, ҳар ҳафта ўтказилаётган ҳокимлик соатларида улар томонидан мамлакатимизда қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳокимликлар ва худуддаги давлат идоралари ходимлари эътиборига етказиб келинмоқда.
Ўтган қисқа давр мобайнида адлия бўлимлари томонидан Фармонга асосан ўзларига юклатилган асосий вазифалардан келиб чиқиб, махаллий ҳокимият ва давлат бошқаруви органлари туман тузилмалари ҳамда махаллаларга уларнинг фаолиятига доир 2200 тадан ортиқ қонун ҳужжатлари электрон шаклда етказиб берилиб, уларни амалиётда қўллаш юзасидан ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.
Қабул қилинаётган қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини туманлар тузилмаларидаги ижрочиларга етказиш, айниқса «республика — вилоят — туман — маҳалла» принципи бўйича ҳуқуқий тарғибот тадбирларини ташкил қилишга эътибор қаратилмоқда.
Жумладан, ўтган даврда бўлимлар ходимлари томонидан жойларда 507 марта тарғибот тадбирлари ташкил қилинган бўлса телевидения ва радио орқали 13 марта, матбуот орқали 30 марта тарғибот тадбирлари ўтказилди.
Жойларда ўтказилаётган учрашувларда кўтарилаётган масалалардан келиб чиқиб давлат идоралари фаолиятини янада яхшилаш ва қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилмоқда.
Жумладан, туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан 18 та таклифлар ишлаб чиқилди.
Бундан ташқари энг асосий эътибор ўтказилаётган учрашувлар, худудларда хонадонма хонадон юриб муаммоларни аниқлаш давомида келиб тушаётган мурожаатларни ўрганиш ва қонуний ҳал қилишга қаратилган.
Хусусан, бўлимлар томонидан фуқароларнинг 277 та мурожаатлари қабул қилиниб, уларнинг 179 таси қаноатлантирилди. Мурожаатларни ўрганиш натижалари бўйича судларга 71 та даъво аризалари киритилди.
Мурожаатларни кўриб чиқиш натижаси бўйича киритилган таъсир чоралари натижасида 47 млн. сўм миқдорда маблағ фуқароларга ундириб берилди.
Давлат органлари ва ташкилотларининг туман (шаҳар) тузилмаларининг юридик хизматлари фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва методик таъминлаш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, бўлимлар томонидан 17 нафар юридик хизмат ходими вакант иш ўринларига жойлаштирилган бўлса, 88 нафар юридик хизмат ходимига уларнинг иш фаолиятини белгилаган талаблар даражасида жой жойига қўйиш, уларни малакасини ошириш курсларида ўқитиш бўйича шартномалар тузишда амалий ёрдам кўрсатилди ва жорий йилнинг
11 – 23 июнь кунлари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази билан ҳамкорликда ўтказилган Сайёр ўқув курсида 88 нафар юридик хизмат ходими ва
79 нафар адвокатларни иш жойидан ажралмаган ҳолда малакасини оширилиши таъминланди.
Хулоса ўрнида шуни айтишимиз мумкинки юқоридаги ислоҳотлардан кўзланган асосий мақсад қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари мазмун моҳиятини корхона ва ташкилотларнинг туман тузилмалари ҳамда махалла даражасида масъул ижрочиларга ва халқимизга ўз вақтида етказиш, уларнинг ижросини тўғри ташкил этиш ҳамда қонун талабларига қатъий амал қилишни таъминлашдан иборатдир.
Самарқанд вилоят адлия
бошқармаси бошлиғи
Халилов Акрам Утамуродович