Янгиликлар
29
“1 октябрь – ўқитувчи ва мураббийлар куни”
“1 октябрь – ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан жорий йилнинг 29 сентябрь куни Самарқанд вилояти Юридик коллежида байрам тадбири ўтказилди. Мазкур тадбирда вилоят адлия бошқармаси бошлиғи – юридик коллеж директори А.Халилов сўзга чиқиб, барча ўқитувчи ва мураббийларни байрам билан қутлади ҳамда кўп йиллик самарали меҳнати, касбига фидоийлиги ва интелектуал қобилияти билан юксак ҳурмат ва эҳтиромга сазовор бўлган бир гуруҳ педагог ходимларига эсдалик совғалари топширилди.
Тадбир ўқувчилар томонидан тайёрланган бадиий саҳна кўриниши ва Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъаткорлар чиқишлари билан байрамона руҳда ўтказилиб, ёзилган байрам дастурхони атрофида давом этди.
Тадбир ўқувчилар томонидан тайёрланган бадиий саҳна кўриниши ва Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъаткорлар чиқишлари билан байрамона руҳда ўтказилиб, ёзилган байрам дастурхони атрофида давом этди.