Янгиликлар
04
Самарқанд вилоят адлия бошқармаси мажлислар залида маънавият соати ўтказилди.
Халқимиз маданий меросининг ажралмас қисми бўлган миллий мақом санъати ўзининг қадимий тарихи, теран фалсафий илдизлари, бетакрор бадиий услуби ва бой ижодий анъаналари билан маънавий ҳаётимизда муҳим ўрин эгаллайди.
Шу боис, жорий йилнинг 4 октябрда ўтказилган маънавий учрашувга Самарқанд вилоят “Шарқ дурдонаси” тарихий, маданий, маънавий, маърифий ва ҳуқуқий маркази раиси Рахимов Шавкат Бахритдинович таклиф этилиб, мақом мусиқа санъати, келиб чиқиш тарихи ва унинг жаҳон цивилизациясида тутган ўрни ҳақида сўз юритилди.
Мақом ўзбек халқининг етакчи анъанавий мусиқаси ижодиётининг етакчи жанри бўлиб, у ўрта аср ва кейинги даврларда Марказий Осиё, умуман Шарқ ҳудудини ХIХ-ХХ асрларда ларзага солган ижтимоий-сиёсий ва маданий ҳаётга ўз таъсирини ўтказган жонбахш куч сифатида намойиш этилган. Серқирра мақом анъаналари юксалиши ўзига хос мақомот тизимини шаклланишига олиб келди. Улар бастакорлар махсули бўлиб, етук хонанда ва созандалар томонидан ижро этилиб келинган. Шу боис мақомчилик санъати, ўзига хос мақом ижрочилиги юзага келди.
Ўзбекистонда мақомот тизими "Шашмақом", "Хоразм мақомлари", "Фарғона-Тошкент мақомлари", мақом чолғу ва мақом ашула йўллари, бастакорлар томонидан яратилган мақом асарларини камраб олиб ҳар бири ўзига хос мавқеи ва ижрочилик услублари билан ажралиб туради.
Мазкур тадбир қизиқарли савол-жавоблар билан ўтказилиб, мақом мусиқалари ёзилган дисклар иштирокчиларга тарқатилди.