Янгиликлар
10
ДАВЛАТ ХАРИДЛАРИ СОҲАСИДАГИ ШИКОЯТЛАРНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ТАРТИБИ
Иқтисодий муносабатлар фуқаролик жамиятининг муҳим элементларидан бири ҳисобланади. Иқтисодий муносабатлар ўз ўзидан пайдо бўлиши ва ривожланиши мумкин эмас, улар давлат ва жамиятнинг таъсиридан шаклланади. Агар жамият иқтисодга ижтимоий нормалар орқали таъсир кўрсатса, давлат ўзи қабул қилган қонунлари асосида унинг ривожланишини таъминлаб беради. Шу қонунлардан бири Ўзбекистон Республикасининг “Давлат харидлари тўғрисида”ги қонуни ҳисобланади.
Маълумки, давлат бюджети харажатларининг асосий қисми давлат харидлари орқали амалга оширилади. Мазкур жараёнларни очиқ, шаффоф, адолатли ва албатта коррупцияга йўл қўймаган ҳолда ўтказилиши бюджет маблағларини оқилона сарфланишига хизмат қилади. Бунда энг аввало Ўзбекистон Республикасининг “Давлат харидлари тўғрисида”ги қонуни муҳим аҳамият касб этиши табиий.
Таъкидлаш жоизки, авваллари меъёрий ҳужжатларда ҳуқуқий асос аниқ, уйғун, тўлиқ акс эттирилмаган ёки мувофиқлаштирилмаганлигини, кўпгина қарама-қаршиликларни вужудга келишига, давлат харидларининг тежамлилиги, самарадорлиги ва шаффофлиги, барча иштирокчиларга нисбатан тенг ва холисона муносабатда бўлмаслигига, инсофли етказиб берувчилар учун давлат харидлари бозорининг жозибадорлиги ва рақобатдошлиги кўринмас эди.
“Давлат харидлари тўғрисида”ги қонуни қабул қилиниши билан юқорида таъкидланган муаммоларга чек қўйилди.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат харидлари тўғрисида”ги қонуннинг ўзига хос жиҳатларидан бири давлат харидлари соҳасида юзага келаётган шикоятларни кўриб чиқиш тартиби ушбу қонуннинг 11-бобида ўз аксини топганлигидадир.
Шунингдек, мазкур қонунга асосан давлат буюртмачилари икки турга бўлиниб, улар бюджет буюртмачилари ва корпоратив буюртмачилардир. Бюджет буюртмачилар таркибига давлат органлари, бюджет ташкилотлари, харид қилиш тартиб-таомилларини амалга ошириш учун юбориладиган бюджет маблағларини олувчилар, корпоратив буюртмачилар таркибига эса, давлат корхоналари, устав фондида 50 фоиз ва ундан ортиқ миқдорда давлат улушига эга бўлган юридик шахслар, шунингдек, таъсисчилар таркибида устав фонди 50 фоиз ва ундан ортиқ қисмини ташкил қилувчи юридик шахсларнинг давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ қисми ташкил қилган юридик шахслар киритилган.
Давлат харидлари иштирокчилари томонидан келиб тушган шикоятларни адолатли, тезкор ва самарали кўриб чиқиш мақсадида доимий равишда фаолият кўрсатадиган Давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш бўйича комиссия тузилган.
Давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш ва Давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш бўйича комиссия фаолиятини тартибга солувчи Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан 2018 йил 14 майда 3013-сон рақам билан давлат рўйхатга олинган “Давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисида”ги Низом тасдиқланди.
Мазкур низомга мувофиқ шикоят комиссияга ёзма шаклда ёки ўзининг шахсий кабинет орқали электрон шаклда юборилиши ёки давлат харидларини назоратини амалга оширувчи шахсларнинг шикоятлари оператор сайти орқали ҳам юборилиши мумкин.
Комиссия шикоятни кўриб чиқишда иштирок этадиган шахсларни махсус ахборот портали орқали йиғилиш вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилиши, агар белгиланган вақтда тарафлар мажлисда қатнашмаса, шикоят уларнинг иштирокисиз кўриб чиқиши мумкин.
Комиссия шикоят келиб тушган кундан эътиборан уч иш куни ичида бу ҳақда давлат буюртмачисини хабардор қилиши ва харид қилиш тартиб-таомилини ўн кунгача бўлган умумий муддатга тўхтатиб туриши мумкин. Комиссия давлат харидлари тўғрисидаги шикоятни олган кунидан эътиборан етти иш куни ичида кўриб чиқади ва қарор чиқаради.
Шикоят бўйича қарор комиссия аъзолари умумий сонининг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлган тақдирда, комиссия раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади. Комиссия янги очилган ҳолатлар асосида аввал қабул қилинган қарорларини қайта кўриб чиқиши мумкин. Комиссиянинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилинган қарорлари тарафлар учун бажарилиши мажбурийдир.
Мазкур қонуннинг ҳаётга татбиқ этилиши билан давлат харидларининг ўзига хос тизимини яратишга эришилади. Унинг қоидалари бюджет маблағлари ва бошқа марказлашган манбалар, шунингдек ҳукумат кафолати билан кредит ресурсларидан максимал даражада самарали ва оқилона фойдаланишга, давлат сектори оқилона муддатларда “нарх-сифат”нинг оқилона мутаносиблигида керакли миқдорда зарур товар, ишлар ва хизматлар билан таъминланишига, давлат харидларини рақобат асосида амалга оширишнинг очиқ ва шаффоф механизм йўлга қўйилишига, давлат харидлари соҳасида низоларни ўз вақтида ҳал этишга, энг муҳими, мазкур жараёнларда коррупциянинг олдини олишга имконият яратилишига хизмат қилди.
Самарқанд вилоят адлия
бошқармаси катта маслахатчиси Абдуғаниев Машариф Машраф ўғли