Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

17

Давлат мулки объектларини ва ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни тадбиркорлик субъектларига сотиш тартибини соддалаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармон ижроси


   

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 октябрдаги ПФ-5552-сонли Фармони ижросини таъминлаш ва мазмун-моҳиятини тегишли мутасадди ташкилотлар ҳамда тадбиркорларга етказиш мақсадида, жорий йилнинг 17 октябрь куни Адлия вазирлиги ва адлия бошқармаси масъул ходимлари билан биргаликда Самарқанд вилоят ҳокимлигининг мажлислар залида давлат идоралари, туман (шаҳар) ҳокимликлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва бир қанча мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирокида видеосеминар ўтказилди.
Маълумки, тадбиркорлик лойиҳаларини фаол амалга оширишга тўсқинлик қилаётган қатор бюрократик талабларни бартараф этиш
ва фойдаланилмаётган давлат мулки объектлари ҳамда ер участкаларини тадбиркорларга сотишни соддалаштириш мақсадида яқинда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони қабул қилинди.
   “Давлат мулки объектларини ва ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни тадбиркорлик субъектларига сотиш тартибини соддалаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ушбу Фармон асосида 2019 йилнинг
1 апрелига қадар давлат объектлари ва ерларга бўлган ҳуқуқларни сотиш тартибини соддалаштириш бўйича эксперимент ўтказилади.
Мазкур эксперимент доирасида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ва вилоят ҳокимларига бир қатор қўшимча ҳуқуқлар берилди.
Эндиликда улар бўш турган давлат кўчмас мулк объектларини баҳоламай туриб “E-IJRO AUKSION” орқали сотиш ваколатига эга бўлдилар.
Фармонга кўра айрим шартлар асосида ер участкалари ва бўш турган давлат кўчмас мулк объектлари аукционсиз ҳам берилиши мумкин бўлди. Шунингдек, Фармонда давлат мулки объектлари ва фойдаланилмаётган ер участкаларини тадбиркорларга сотиш жараёнини соддалаштириш, бюрократиядан холи қилиш учун бир қатор чора-тадбирлар белгилаб берилди.
   Таъкидлаш жоиз, ушбу чора-тадбирлар ҳозирча экспримент тарзида жорий этилаётган бўлиб, эксперимент учун жуда қисқа муддат, яъни
2019 йилнинг 1 апрелига қадар вақт берилмоқда. Шуни инобатга олган
ҳолда тадбиркорлар ва ҳокимлик масъулларининг берилган вақтдан
унумли фойдаланишига эътибор қаратишлари жуда муҳимлиги ҳар бир фуқарога ва тадбиркорларга чуқур сингдирмоқда. Чунки ушбу эксприментнинг муваффақиятли ўтиши иқтисодни либераллаштириш
ва қулай тадбиркорлик муҳитини жорий этиш жараёнларига ижобий туртки бўлиши мумкин.
  Тадбиркорлик ва инвестицион муҳитни яхшилашга қаратилган муҳим чора сифатида баҳоланаётган ушбу Фармон юртдошларимиз орасида қизғин муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Ушбу муҳим Фармоннинг мазмун-моҳияти
ва аҳамиятини аҳолига етказиш мақсадида Адлия вазирлиги бир қатор чора-тадбирларни амалга оширмоқда.
Хусусан, Фармоннинг мазмун-моҳияти юзасидан тадбиркорлик субъектлари ҳамда аҳоли ўртасида кенг тарғибот ишларини олиб бориш мақсадида адлия вазирининг буйруғи билан махсус ишчи гуруҳ тузилди.
Ишчи гуруҳ аъзолари юртимизнинг турли ҳудудларида Фармоннинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини тадбиркорлик субъектлари ва аҳоли орасида кўргазмали материаллар орқали кенг тарғиб қилиш ишларини аллақочон бошлаб юборган.
Шу мақсадда жойларда турли семинарлар, давра суҳбатлари,
ОАВда чиқишлар ҳамда аҳоли ўртасида манзилли тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.
  Ушбу тадбирларга тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан хорижий инвесторлар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар вакиллари, ҳокимликлар, прокуратура органлари ва бошқа манфаатдор ташкилотлар вакиллари жалб этилмоқда.
Бугунги семинар ҳам шу Фармоннинг аҳамиятини тадбиркорлик субъектлари ва аҳоли ўртасида тизимли равишда кенг тарғиб қилиниши
ва ёритилишини, бу жараённинг тўғри ва мақсадга мувофиқ кечишини таъминлаш мақсадида ташкил этилган. Семинарда нафақат Фармонни тушунтириш, балки унинг ижросини таъминлаш учун зарур кўрсатмалар
ва тавсиялар берилди.
  Семинарда адлия органлари ходимлари, манфаатдор ташкилотлар вакиллари ҳамда босма ва электрон оммавий ахборот воситалари журналистлари иштирок этди. Йиғилганларга мавзу юзасидан маъруза, тақдимот ва бошқа кўргазмали материаллар намойиш этилди.
Қизғин мунозаралар ва фикр алмашиш руҳида ўтган семинарда Фармон ва унинг ижроси юзасидан саволларга ваколатли органлар вакиллари томонидан тўлиқ ва батафсил жавоб қайтарилди.