Янгиликлар
31
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати аъзоси иштирокида семинар ўтказилди.
Жорий йилнинг 31 октябрь куни Самарқанд вилоят Юридик коллежи фаоллар залида, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенат аъзоси Н.Раббимова, Самарқанд вилоят адлия бошқармаси бошлиғи А.Халилов, Фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд вилоят судининг раиси М.Тажибоев ва судьяси Б.Худайберганов, Самарқанд вилоят маъмурий судининг раиси Б.Диёров ва Самарқанд шаҳар маъмурий судининг раиси О.Пардаев, Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг судьяси З.Ахмедова, Ички ишлар ҳамда Божхона бошқармалари ходимлари ҳамкорликда семинар тадбири ўтказилди.
Мазкур тадбирда, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн олтинчи ялпи мажлиси ҳақида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик коллежларида ўқишни ташкил қилиш чоралари тўғрисида”ги 858-сон қарори, янги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, шу жумладан қонун ҳужжатларига қиритилган ўзгартириш ва қўшимчалар мазмуни моҳияти ва аҳамияти юзасидан ўқувчи ёшларга тушунтиришлар берилиб, уларни қизиқтирган барча саволларига тегишли мутахассислар томонидан тўлиқ жавоблар берилди.
Шунингдек, ҳамкор ташкилотлар билан ушбу каби тадбирларни кўпайтириш ва тадбирлар доирасини кенгайтиришга келишиб олинди.