Янгиликлар
17
“Коррупция – таррақиёт кушандаси” умуммиллий иншолар танлови.
Дунёдаги барча мамлакатлар тараққиётига салбий таъсир этаётган муаммолардан бири коррупциядир. Эътиборли жиҳати шундаки, жиноятнинг бу тури учун дунё бўйлаб жазо муқаррарлиги таъминланмоқда. Коррупцияни ҳеч иккиланмай “тараққиёт кушандаси” деб аташ мумкин, чунки БМТ олдида турган энг глобал муаммолардан бири саналган коррупцияга қарши курашнинг ҳуқуқий меъёрлари ишлаб чиқилган.
Коррупция – шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини, ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, худди шунингдек бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этишидир.
Коррупцияга қарши кураш механизмини такомиллаштириш, унинг ҳуқуқий асосларини яратиш дунё миқёсида халқаро ташкилотларнинг диққат марказида бўлиб турибди. Бу борада дастлабки муҳим қадам сифатида 2003 йил 31 октябрда БМТ томонидан қабул қилинган коррупцияга қарши конвенцияни олишимиз мумкин. 2008 йил 7 июнда “Коррупцияга қарши конвенцияга қўшилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинган.
Давлатимиз раҳбари томонидан 2017 йилнинг 3 январь куни коррупцияга қарши курашнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамловчи “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни қабул қилинди. Қонунда коррупция тушунчаси, коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятини амалга оширувчи давлат органлари, уларнинг коррупцияга қарши курашиш бўйича ваколатлари, коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирлар, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни аниқлаш, уларга чек қўйиш, жавобгарликнинг муқаррарлиги кўрсатиб ўтилган.
Шундай экан, ўзимизга хулоса қилишимиз, келажакни коррупциясиз биргаликда қуришимиз, бунинг учун аввало ўзимизни ўзимиз тарбия қилишимиз, коррупциянининг ҳар қандай кўришнишини бартараф қилиш учун биргаликда курашишимиз зарурдир. Қабул қилинган Қонун эса давлат ва жамият тараққиётига салбий таъсир этувчи мазкур иллатга қарши курашишнинг ҳуқуқий механизми сифатида хизмат қилади.
Адлия вазирлиги томонидан 9 декабрь – Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни муносабати билан “Коррупция – таррақиёт кушандаси” номли 3 босқичли, яъни туман (шаҳар) – вилоят - республика даражасида умуммиллий иншолар танлови икки гуруҳ кесимида:
биринчи гуруҳ – умумий ўрта таълим мактабларининг 8–11 синфлари ҳамда лицей ва коллеж ўқувчилари ўртасида;
иккинчи гуруҳ – олий таълим муассасалари талабалари ўртасида ўтказилмоқда.
Танловининг биринчи босқичи туманлар даражасида ўтказилган иншолар танловига шу кунгача вилоят бўйича биринчи гуруҳ ўртасида жами 4084 та ва иккинчи гуруҳ ўртасида жами 3750 та иншолар қабул қилиниб, шундан биринчи гуруҳдан 45 нафар ўқувчи ва иккинчи гуруҳдан эса 15 нафар талаба ғолиб бўлди ва танловнинг иккинчи босқичига ўтказилди.
Мазкур танловнинг иккинчи босқичида, гуруҳларнинг ҳар биридан уч тадан иштирокчи ғолиб деб топилиб, республика даражаси (учинчи босқич)га йўлланмани қўлга киритди.
Танловнинг учунчи босқичида жами 84 та иштирокчи қатнашиб, 23 ноябрь – 1 декабрь кунлари ўтказилиши белгиланган.
Танлов натижалари эса 6 декабрга қадар эълон қилиниши белгиланган бўлиб, 1-ўрин соҳибларига Samsung Galaxsy S9 смартфони, 2-ўрин соҳибига ноутбук ва 3-ўрин соҳибига телевизор топширилиши кўзда тутилган. Бундан ташқари, умумий иштирокчилар орасидан (ғолиб бўлганлар олий совринга даъво қила олмайди) махсус ҳакамлар ҳайъати томонидан битта энг яхши иштирокчи аниқланиб, Олий соврин, Apple iPhone X смартфони топширилади.
“9 декабрь - Халқаро коррупцияга қарши кураш куни” муносабати билан ташкил этилган “Коррупция - тараққиёт кушандаси” номли умуммиллий иншолар танловининг вилоят босқичи ғолиблари Самарқанд вилояти адлия бошқармасининг Фахрий ёрлиғи билан тақдирланиб, эсдалик совғалари топширилди.