Янгиликлар
20
40 та ноқонуний тураржой учун эгалик ҳуқуқи берилди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 21 июндаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳамда ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акциясини ўтказиш тўғрисида” 2018 йил 20 апрелдаги ПФ-5421-сон Фармони ижросини таъминлаш чора-тадбирлари ҳақида”ги 461-сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида Давлат хизматлари агентлиги Самарқанд вилоят бошқармаси ва бошқарма таркибидаги туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказлари, шунингдек вилоят адлия бошқармаси ва унинг таркибидаги ҳудудий адлия бўлимлари томонидан жойларда аҳоли билан сайёр учрашувлар ўтказиб жойида аниқланган ҳолатлар юзасидан сайёр учрашувлар ўтказиб келинмоқда.
Мазкур қарорга асосан, Фуқаролар ўзбошимчалик билан қурилган турар жой биноларига ва иморатларга нисбатан юридик мақом яъни эгилк ҳуқуқини эътироф этиш мақсадида ҳудудлардаги Давлат хизматлари марказларига мурожаат қилишлари мумкин. Мазкур мурожаат бепул ва мурожаат қилинган санадан бошлаб 11 кун муддатда туман (шаҳар) ҳокимликлари қошида тузилган ишчи комиссия аъзолари томонидан ўрганиб чиқилади ва ижобиц хулоса берилганидан сўнг ҳоким қарори чиқарилиши учун энг кам ойлик иш ҳақининг 5 баравари миқдорида давлат божи тўланади.
Акция доирасида ўтказилаётган сайёр учрашувлар ва бошқа тарғибот тадбирлари натижасида бугунга қадар вилоят бўйича фуқаролар томонидан жами 8801 та ариза қабул қилинган бўлиб, улардан 1139 тасига мулк ҳуқуқини эътироф этиш юзасидан ҳоким қарори чиқарилди. Қолган 1440 таси маълум сабабларга кўра рад этилган ва 4603 таси комиссия аъзолари томонидан кўриб чиқиш жараёнида турибди.
Бу кўрсаткичларни юқорига кўтариш ва қарор ижросини имкон қадар сифатли таъминлаш мақсадида ваколатли идоралар ҳамда мутасадди ташкилотлар томонидан салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан жорий йилнинг 20 ноябрь куни Самарқанд шаҳар ҳокими Ф.Рахимов, вилоят Адлия бошқармаси бошлиғи А.Халилов ва Давлат хизматлари агентлиги вилоят бошқарма бошлиғи ўринбосари А.Турабовлар бошчилигида Самарқанд шаҳар ҳокимлигининг мажлислар залида йиғилиш ўтказилди.Тадбирда 40 нафар фуқаронинг ўзбошимчалик билан қурилган турар жой биноларига ҳокимнинг мулк ҳуқуқини эътироф этиш юзасидан қарорлари топширилди.