Янгиликлар
26
Мурожаатлар ҳал қилинмоқда.
Мурожаат:
Самарқанд вилоят адлия бошқармаси томонидан Самарқанд шаҳар, “Буюк Ипак йўли” кўчаси 16-уй, 7-хонадонда яшовчи фуқаро Н.Эргашева ва бошқаларнинг Самарқанд шаҳар ҳокимининг 12.07.2016 йилдаги 1006-Қ-сонли қароридан норози бўлиб, қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.
Натижаси:
Ўрганиш натижалари бўйича, Самарқанд шаҳар ҳокимининг 12.07.2016 йилдаги 1006-Қ-сонли “NEXT TEXTILE” МЧЖ томонидан Самарқанд шаҳар, “Буюк Ипак йўли” кўчаси 16 ва 18-манзилда жойлашган икки қаватли турар-жой биносини бузиш ҳисобидан замонавий кўп қаватли турар-жой биноси қуриш учун рухсат бериш ҳақидаги қарорини бекор қилиш тўғрисида Самарқанд шаҳар ҳокими номига тақдимнома киритилди.
Мазкур тақдимнома Самарқанд шаҳар ҳокимлиги томонидан кўриб чиқилиб, ижроси бўйича шаҳар ҳокимининг 31.10.2018 йилдаги шаҳар ҳокимининг 12.07.2016 йилдаги 1006-Қ-сонли қарорини бекор қилиш тўғрисида 2092-Қ-сонли қарори қабул қилинди.
Мурожаат:
Самарқанд вилоят адлия бошқармаси томонидан Пахтачи тумани “Гулшан” маҳалласида яшовчи фуқоро М.Узоқованинг Пахтачи туман ҳокимининг 2018 йил 23 майдаги 1179-Қ-сонил қарорини бекор қилишда амалий ёрдам беришни сўраб берган мурожаатингиз ўрганиб чиқилди.
Натижаси:
Ўрганиш натижаларига кўра, аниқланган қонун ҳужжатлари бузилишини, унинг сабаблари ҳамда унга кўмаклашувчи шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида Пахтачи туман ҳокими номига тақдимнома киритилган эди.
Мазкур тақдимнома туман ҳокимлиги томонидан кўриб чиқилиб, ижроси бўйича туман ҳокимининг 2018 йил 9 июлдаги Пахтачи тумани “Гулшан” МФЙ ҳудудидан фуқаро М.Бекназаровага жами 110 кв.м. ер майдонида “Санитария-гигена” пункти қуриш учун ер майдони ажратиш тўғрисида 1179-Қ-сонли қарорига ўзгартириш киритиш орқали, қонун талабларига мувофиқлаштирилиб, туман ҳокимининг қарори қабул қилинганлиги қўшимча тарзда маълум қилинади.