Янгиликлар
29
Тожикистон Адлия вазирлиги вакиллари Самарқандга ташрифи
Тожикистон Республикаси Адлия вазирининг биринчи ўринбосари Абдуманнон Холиқзода бошчилигида делегация жорий йилнинг 29 ноябрь куни Самарқанд шаҳрига ташриф буюрди.
Меҳмонлар ташриф давомида Самарқанд шаҳридаги 3-сон давлат нотариал идорасида бўлиб, у ерда яратилган шароитлар, фуқароларга кўрсатилаётган хизматларнинг сифати билан яқиндан танишди.
Ўзбекистонда фуқароларнинг ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар эътирофга лойиқ, — дейди А.Холиқзода. — Айниқса, нотариал идораларга келиб тушаётган мурожаатларнинг аксарияти электрон тарзда қабул қилинаётгани, архивларнинг электрон шаклда юритилиши фаолият самарадорлигида ўз аксини топмоқда. Шунингдек, ҳар бир нотариус ёрдамчи ходимлар билан иш олиб бораётгани юртингизда нотариусларга бўлган талабнинг юқори эканлигини кўрсатиб турибди. Биз ҳам бу тажрибани мамлакатимизда оммалаштиришни мақсад қилдик.
Делегация аъзолари Самарқанд вилоят Халқ қабулхонасида ҳам бўлишди ва фуқароларни қабул қилиш, мурожаатларни кўриб чиқиш, муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш ишларига юқори баҳо берди.
Меҳмонлар Самарқанд шаҳрининг тарихий қадамжолари ва диққатга сазовор жойларини зиёрат қилди.