Янгиликлар
Юридик хизмат ходимларини аттестация ўтиш учун аттестация комиссиясига тақдим қилинадиган ҳужжатлар рўйхати
Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат ходимининг аттестациядан ўтиши тўғрисидаги хат.
Ушбу хатга қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
талабгорнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси;
талабгорнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 22 ноябрдаги “Юридик хизматлар ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларнинг малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 244-сонли Қарорини “Юридик хизматлар ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларнинг малакасини ошириш тартиби тўғрисида” ги Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шакл бўйича анкетаси;
олий юридик маълумот тўғрисидаги диплом ёки олий юридик маълумот тўғрисидаги дипломдан кўчирма. Агар талабгор чет мамлакатларда таълим олган бўлса, чет мамлакатларда таълим олганлигини тасдиқловчи ҳужжатнинг ва ваколатли давлат органи томонидан берилган, таълим олганлиги тўғрисидаги ҳужжатнинг тан олинганлиги ёки эквивалентлиги қайд этилган гувоҳнома (нусхалари олиниб, асли қайтарилади).
меҳнат дафтарчасининг иш жойида тасдиқланган нусхаси ёхуд ундан кўчирма, ёки юридик мутахассислик бўйича иш стажини тасдиқловчи бошқа ҳужжат;
иш жойидан тавсифнома;
малака ошириш курсларида ўқиганлик тўғрисидаги сертификат нусхаси.
Тақдим этилган ҳужжатлар қайтариб берилмайди.