Янгиликлар
Юридик хизмат ходимларига мартаба даражалари берилди.
Самарқанд вилоят адлия бошқармаси бошлиғи А.Халилов томонидан Адлия вазирининг 2018 йил 14 декабрдаги 884-сонли “Махсус унвон-мартаба даражалари бериш ҳақида”ги буйруғига асосан Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳар давлат солиқ инспекцияси юрисконсульти Ю.Авазов “3-даражали адлия маслаҳатчиси” махсус унвон-мартаба даражаси, Самарқанд вилояти сув омборларидан фойдаланиш бошқармаси юрисконсульти М.Базаров “1-даражали юрист” махсус унвон-мартаба даражаси, Самарқанд вилояти Булунғур туман молия бўлими юрисконсульти А.Бобобеков ҳамда Самарқанд вилояти Ургут тумани тиббиёт бирлашмаси юрисконсульти Н.Шербоевларга “2-даражали юрист” махсус унвон-мартаба даражалари топширилди.