Янгиликлар
Самарқанд вилоят адлия бошқармасида Ватанпарварлик соати ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 27 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5413-сон Фармойиши асосида мамлакатимизда 15 декабрдан 15 январга қадар “Ҳарбий ватанпарварлик ойлиги” доирасида, Самарқанд вилоят адлия бошқармасининг мажлислар залида, бошқарма марказий аппарати ва унинг тизимига кирувчи идоралар ходимлари иштирокида “Ватанимга таянчман” мавзусида ватанпарварлик соати ўтказилиб, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий техникум институти катта ўқитувчиси, капитан Алишер Суюнович Хурсандов ва Самарқанд вилояти Миллий гвардияси ҳарбий қисм командири ўринбосари, лейтенант Нурбек Сапарбоев ҳамда кичик сержант Анвар Вахобовлар иштирок этди.
Тадбирда сўзга чиққан капитан А.Хурсандов йиғилганларга Президентимиз, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар миллий армиямизнинг жанговар тайёргарлиги ва ҳарбий салоҳиятини янада оширишга хизмат қилаётганлиги, замонавий ҳарбий техника ва технологияларнинг жорий этилаётганлиги, Ўзбекистон Миллий гвардиясидаги ислоҳотлар, уларнинг асосий вазифалари, ўрни ва роли ҳақида тушунтиришлар берди.