Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

09

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга қилган Мурожаатномасини ўрганиш юзасидан Самарқанд вилоят Юридик коллежида семинар ўтказилди.


   Тошкент Давлат юридик университети ректорининг 8-9 январь кунлари “Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлигининг юридик коллежлари ўқув жараёнида замонавий педагогик технологияларни қўллаш бўйича педагог ходимларнинг амалий кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган семинар – тренингларни ташкил этиш тўғрисида”ги буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида, Тошкент Давлат юридик Университети бир гуруҳ ўқитувчилари томонидан Самарқанд вилояти юридик коллежида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 28 декабрдаги Олий Мажлисга қилган Мурожаатномасини ўрганишга бағишланган семинар ташкил қилинди.
Мазкур тадбирда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга мурожаатномасининг мазмун-моҳияти ва мақсад вазифалари ҳақида атролича тушунтирилди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг Олий Мажлисга мурожаатномаси нафақат Республикамизда балки дунё сиёсатчилари томонидан кенг ўрганиб келинаётганлиги, ҳақиқатдан ҳам мазкур мурожаатномада баён этилган фикрлар, режалар, мамлакатимиз тараққиётини халқимиз фаравонлигини янада юксак босқичларга кўтаришга бевосита хизмат қилишига ҳамда мурожаатномадаги вазифалардан келиб чиққан ҳолда педагог ходимларнинг олдида турган асосий вазифаларни батафсил баён қилиб берилди. Қолаверса, ҳуқуқий демократик давлатнинг энг асосий талаби давлат ва жамият хаётида қонун устуворлиги ва қонунийликни таъминлаш ҳисобланади. Ушбу устувор вазифани таъминлашда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга қилган Мурожаатномасини ўрганиш муҳим ахамиятга эга эканлиги таъкидланди.
Йиғилишда иштирокчилар томонидан берилган саволларга атрофлича жавоблар берилди.