Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

15

Мурожаатлар ҳал қилинмоқда.


Мурожаат:

 Самарқанд вилоят адлия бошқармаси томонидан Булунғур тумани, “Дўстлик” МФЙ, “Гулистон” кўчаси 48-уйда яшовчи фуқаро Н.Жалилованинг ойлик иш ҳаққидан розилигини олмасдан ушланмалар ушлаб қолинганлигидан норози бўлиб, Адлия вазирлигининг ишончи телефони орқали қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

 Натижаси:

 Ўрганиш натижаларига кўра, аниқланган қонун ҳужжатлари бузилишини, унинг сабаблари ҳамда унга кўмаклашувчи шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида Халқ таълим бошқармасига тақдимнома киритилди.

Мазкур тақдимнома Халқ таълим бошқармаси томонидан кўриб чиқилиб, ижроси бўйича Н.Жалилованинг плактик картасига 152109 сўм ҳамда 133641 сўм пул маблағлари қайтариб берилди.

Шунингдек, Булунғур тумани 31-умумтаълим мактаби дректори Ш.Зармасовга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг
181-моддасига 1-бандига асосан “Хайфсан” интизомий жазоси берилди.

 Мурожаат:

 Самарқанд вилоят адлия бошқармаси Пастдарғом туман ҳокимлиги томонидан умумий фойдаланишда бўлган автомобиль йўлларининг минтақасига тегишли, туман ҳокимлиги заҳирасига кирмайдиган ерлардан енгил конструкцияли автобекат ва савдо шаҳобчаларини қуриш учун ер майдонларини ажратиш тартиби тўғрисида ҳуқуқий тушунтириш бериш юзасидан берилган хати ўрганиб чиқилди.

 Натижаси:

 Ўзбекистон Республикаси “Автомобиль йўллари тўғрисида”ги қонунининг 22-моддасига асосан, агар қонунда бошқача ҳол назарда тутилмаган бўлса, ажратилган минтақадан унда ишлар бажариш учун автомобиль йўли қайси юридик ва жисмоний шахслар ихтиёрида бўлса, фақат ўша юридик ва жисмоний шахсларнинг рухсати билан фойдаланилиши мумкинлиги ҳамда ажратилган минтақанинг участкалари атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва ҳаракат хавфсизлиги қоидалари талабларини таъминлаш шарти билан сервис объектларини жойлаштириш учун вақтинча фойдаланишга белгиланган тартибда берилиши мумкинлиги белгиланган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2011 йил 26 декабрдаги 342-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги автомобиль йўллари минтақасида хавфсизликни таъминлаш ва ташкил этиш қоидалари”нинг 26-бандида автомобиль йўллари ва уларнинг хавфсизлик минтақаларида автомобиль йўллари ва кўчаларни, улардаги сунъий иншоотларни сақлашга ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга тааллуқли бўлмаган бошқа бино ва иншоотларни қуриш тақиқланганлиги белгиланган.

Мазкур қоиданинг 36-бандида автомобиль йўллари минтақаларида сервис ва инфратузилма объектларини жойлаштириш белгиланган тартибда тегишли вазирлик, идора ва ташкилотлар билан келишилгандан ҳамда ер ажратиш комиссияларидан ўтгандан кейин амалга оширилиши белгиланган.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Ер кодекснинг
20-моддасига асосан ер участкаларидан муддатли фойдаланиш қисқа муддатли — уч йилгача ва узоқ муддатли — уч йилдан ўн йилгача бўлиши, ишлаб чиқариш зарурияти тақозо этганда бу муддатлар тегишинча қисқа муддатли ёки узоқ муддатли вақтинча фойдаланиш муддатларидан ортиқ бўлмаган даврга узайтирилиши мумкинлиги ҳамда ер участкаларидан вақтинча фойдаланиш муддатларини узайтириш шу участкаларни берган органлар томонидан амалга оширилиши белгиланган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2018 йил 30 июндаги 493-сонли қарорига асосан 2018 йил 1 июлдан бошлаб юридик ва жисмоний шахсларга тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини доимий фойдаланишга бериш
«E-IJRO AUKSION» ягона электрон савдо майдончасида электрон аукцион орқали амалга оширилиш тартиби белгиланганлиги тушунтирилди.