Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

25

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январдаги “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-5618-сонли Фармони ижроси юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.


   Ҳар қандай қонун ҳужжатини қабул қилишдан пировард мақсад – халқимизнинг турмуш шароитини яхшилаш демакдир.
Бу жараёндаги энг асосий масала – қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини ижрочилар ва аҳолига ўз муддатида етказиб бериш, уларни амалга оширишни қатъий таъминлашдан иборат.
  Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириб бориш қонун устуворлигини таъминлаш ва қонунийликни мустаҳкамлашнинг энг муҳим шартларидан бири ҳисобланади.
Аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга доир ишлар самарадорлигини янада такомиллаштириш, фуқароларнинг ижтимоий-сиёсий ўзгаришлар билан уйғун равишда ҳуқуқий билимларини ошириб боришнинг замонавий усулларини жорий этиш, шунингдек, аҳолини, айниқса, ёшларни зарарли ахборотлардан ҳимоя қилиш бўйича мустаҳкам ҳуқуқий иммунитетни шакллантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январдаги  “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-5618-сонли Фармони қабул қилиниб, унга кўра “Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш концепцияси” ва ушбу Концепцияни 2019 йилда самарали амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш соҳасида мувофиқлаштирувчи давлат органи этиб белгиланган.
Шунингдек, мазкур Фармонга кўра вазирлик ва идоралар раҳбарлари Концепцияда назарда тутилган тадбирларнинг ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли амалга оширилиши учун шахсан жавобгар эканликлари белгилаб қўйилган ва барча давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларига тегишли топшириқлар берилган.
Шундан келиб чиқиб, мазкур Фармон ижросини ташкил қилиш, уни моҳиятини тушунтириш ҳамда ташкилотлар томонидан ўз фаолияти йўналишлари бўйича 2019 йилда тарғибот тадбирларини ташкил қилиш масаласида белгиланган тадбирларни амалга ошириш учун ишчи гуруҳ шакллантириб, йўл харитасини ишлаб чиқиш бўйича давлат органлари ва ташкилотларининг раҳбарлари ҳамда юридик хизмат ходимлари иштирокида жорий йил 25 январь куни вилоят адлия бошқармаси мажлислар залида йиғилиш ўтказилди.
   Мазкур йиғилишда, адлия бошқармаси масъул ходимлари томонидан Фармон ва унга кўра тасдиқланган “Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш концепцияси” мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳамда ушбу Концепцияни амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси”да белгиланган вазифалар ва уларнинг ижроси бўйича тушунтиришлар берилиб, жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтиришда «шахс — оила — маҳалла — таълим муассасаси — ташкилот — жамият» принципи бўйича тизимли ва узвий равишда олиб борилишига алоҳида эътибор қаратиш, мактабгача таълим тизимидан бошлаб, аҳолининг барча қатламларига ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни чуқур сингдириш, ёш авлод онгига ҳуқуқ ва бурч, ҳалоллик ва поклик тушунчаларини ҳамда одоб-ахлоқ нормаларини чуқур сингдириб бориш, Конституциянинг муҳим жиҳатларини уларга болалигидан бошлаб ўргатиш, аҳоли ўртасида ҳуқуқий маданиятни шакллантириш бўйича ҳуқуқий-маърифий тадбирларни халқимиз тарихи, дини, миллий қадриятларини ўргатиш билан уйғун ҳолда ташкил қилиш, ватанпарварлик ҳиссини кучайтириш, давлат хизматчиларининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириб бориш, уларда коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларга нисбатан муросасизлик муносабатини шакллантириш, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда фуқаролик жамияти институтларининг манзилли ҳуқуқий тарғиботни амалга ошириш борасидаги ўзаро ҳамкорлигини мустаҳкамлаш, жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни оширишга доир тадбирларни ташкил этишда ижтимоий шериклик принципларидан кенг ва унумли фойдаланишни тизимли асосда йўлга қўйиш, оммавий ахборот воситаларининг ҳуқуқий ахборот билан таъминлашдаги ролини ошириш, ҳуқуқий тарғиботнинг инновацион усулларидан кенг фойдаланиш, шу жумладан, веб-технологияларни қўллашни кенгайтириш, юридик таълимни такомиллаштириш, шунингдек, юридик кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини ривожлантириш, тизимли ва кенг қамровли ҳуқуқий тарғибот тадбирларини ташкил қилиш давлат органлари ва ташкилотларнинг устувор вазифаларидан бири этиб белгиланганлиги ҳақида сўз юритилди.
  Йиғилиш сўнгида, иштирокчилар томонидан фармондаги вазифалар ижроси юзасидан фикр ва мулоҳазалар билдирилиб, давлат органлари ва ташкилотлар учун 2019 йилда амалга ошириладиган ишлар бўйича ишчи гуруҳ таркиби ва “Йўл харитаси” тасдиқланди.