Янгиликлар
2019 йилнинг 28 январь куни Самарқанд вилоят адлия бошқармасининг навбатдаги кенгайтирилган ҳайъат мажлиси ўтказилди.
Самарқанд вилоят адлия бошқармаси бошлиғи А.Халилов бошчилигида бўлиб ўтган мажлисда бошқарма ва унинг тизимига кирувчи идоралари томонидан 2018 йил давомида амалга оширилган ишлар, йўл қўйилган камчиликлар ва жорий йил давомида бажарилиши лозим бўлган устувор вазифалар атрофлича муҳокама этилди.
Жумладан, 2018 йил мобайнида Самарқанд вилоят адлия бошқармаси ва унинг тизимига кирувчи идоралар томонидан бир қатор ишлар амалга оширилди.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича 328 та таклифлар ишлаб чиқилди. 80 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиб, ижобий хулоса берилди.
Белгиланган талабларга риоя қилинмай тақдим қилинганлиги сабабли 13 та лойиҳа қайтарилди.
Келиб тушган 2285 та мурожжатларнинг 1933 таси қонуний ҳал этилди. Шундан, 1104 та мурожаат қаноатлантирилди.
34 та нодавлат нотижорат ташкилоти давлат рўйхатига, 65 та нодавлат нотижорат ташкилот қайта давлат рўйхатига, 2 та нодавлат нотижорат ташкилоти ҳисоб рўйхатига ва 16 та нодавлат нотижорат ташкилоти қайта ҳисоб рўйхатига олинди.
Ўтказилган 398 та ўрганишларда жами 48 190 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди. Қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш мақсадида турли идора ва ташкилотларга жами 740 та тақдимнома, 1158 та огоҳномалар киритилди. Киритилган таъсир чоралари натижасида 360 нафар айбдор шахслар интизомий жавобгарликка тортилди.
Тақдимномаларга асосан 27 та ҳужжат бекор қилинди,
3,2 млрд. сўмдан ортиқ маблағ қайтарилди ёки тўлаб берилди.
Маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан суд ҳамда бошқа тегишли идораларга 195 та таклиф киритилиб, 164 нафар шахс маъмурий жавбогарликка тортилди.
Судларга жами 1,9 млрд. сўмга яқин 903 та даъво аризалар киритилди.
Суд қарорлари асосида 1,2 млрд. сўм асосий қарз билан биргаликда 255 млн. сўмлик неустойка, фуқаролар фойдасига мансабдор шахслардан жами 25 млн. сўмлик маънавий зарар ундирилиши белгиланди.
Ўтказилган аттестация натижаларига кўра давлат ташкилотларнинг 55 нафар юридик хизмат ходимлари аттестациядан ўтган деб, 2 нафари аттестациядан ўтмаган деб топилди.
84 нафар юридик хизмат ходимини Юристлар малакасини ошириш марказида малака ошириши таъминланди.
Адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияни олишга малака имтихонини мувафаққиятли топширган талабгорларга 19 та лицензия берилди. 1 та адвокатлик фирмаси, 1 та адвокатлик бюроси давлат рўйхатидан ўтказилди, 1 та адвокатлик фирмаси ва 4 та адвокатлик бюроси қайта давлат рўйхатидан ўтказилди.
Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, ҳуқуқий тарғибот бўйича бошқарма ва қуйи идоралар ҳодимлари томонидан жами 11 654 марта ҳуқуқий тарғибот ишлари амалга оширилди. Шу жумладан, оммавий ахборот воситалари орқали 1593 марта чиқишлар қилинди.
Нотариуслар томонидан жами 343 826 та нотариал ҳаракат амалга оширилди, 60,9 млрд. сўм давлат божи, 3,1 млрд. сўм герб йиғими ундирилди, 8,4 млрд. сўм пуллик ҳуқуқий хизмат кўрсатилди.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 11 июндаги 189-ум-сон буйруғи билан тасдиқланган Давлат нотариал идоралари нотариуслари фаолиятини баҳолаш мезонларига мувофиқ 2018 йил II ярим йиллик давомидаги иш фаолияти “аъло” деб топилган Каттақўрғон шаҳар 1-сон давлат нотариал идорасининг нотариуси Курбонов Айюб Тохирович ва Ургут туман 2-сон давлат нотариал идорасининг нотариуси Хурсандов Фурқатжон Абдусатторовичларга Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан берилган махсус сертификатлар бошқарманинг 2019 йил 28 январь куни ўтказилган ҳайъат йиғилишида адлия бошқармаси ва унинг тизимидаги туман (шаҳар) адлия бўлимлари ходимлари ҳамда давлат нотариал идораларининг нотариуслари иштирокида тантанали равишда топширилди.
Мажлис сўнгида адлия органлари ва муассасалари раҳбарлари ва масъул ходимларининг белгиланган вазифа ва тадбирлар ижросини ўз вақтида, сифатли ва тўлиқ таъминлаш бўйича масъулиятини янада ошириш, халқ билан бевосита мулоқот ўрнатиш, ўз фаолиятида очиқлик ва шаффофликка амал қилиш лозимлиги белгиланди.