Янгиликлар
Аҳолининг, давлат органлари ва ташкилотлар ходимларининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, соҳага доир қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини тушунтириш, хабардорлик даражасини ўрганиш ва таҳлил қилиш ишлари давом этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январдаги “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-5618-сонли Фармони қабул қилиниб, унга кўра “Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш концепцияси” ва ушбу Концепцияни 2019 йилда самарали амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланган.
Фармоннинг ижросини ташкил қилиш, аҳолининг кенг қатлами орасида ҳуқуқий тарғибот тадбирлариини ташкил қилиш, шунингдек, давлат органлари ва ташкилотлар ходимларининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, соҳага доир қонун ҳужжатларидан уларнинг хабардорлик даражасини ўрганиш ва таҳлил қилиш ҳамда ушбу қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини тушунтириш мақсадида Адлия вазирлиги томонидан малакали мутахассислардан иборат тузилган ишчи гуруҳ Республикамизнинг барча ҳудудларида манзилли ва предметли инновацион усулларда тарғибот тадбирларини ўтказилмоқда.
Ишчи гуруҳ мутахассислари томонидан 4-7-февраль кунлари Самарқанд вилоятининг барча туман ва шаҳарларида адлия бошқармаси ва унинг таркибига кирувчи идоралар ходимларидан ташкил топган ишчи гуруҳи билан биргаликда давлат органлари ва ташкилотлар ходимлари ва аҳолининг кенг қатлами иштирокида қонун хужжатлардан хабардорлигини таъминлаш бўйича семинарлар ўтказилмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг 4 февраль куни “Ёшлар маркази” катта мажлислар залида ва Самарқанд шаҳрида жойлашган “Нурли йўл” маҳалла фуқароар йиғинида, маҳалла раислари ва маҳалла фаоллари иштирокида семинарлар ўтказилди.
Ўтказилаётган тарғибот тадбирларида аҳолининг пенсия таъминоти, бандлкка кўмаклашиш, ёшларга оид давлат сиёсати ва тадбирорлик соҳасидаги қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти содда ҳамда тушунарли тилда турли инновацион усуллардан фойдаланган ҳолда тушунтирилиб, мавзуга оид буклет ва флаерлар тарқатилмоқда.
Шунингдек, тадбирларнинг асосий қисми савол-жавобларга қаратилиб, иштирокчилар томонидан берилган саволларга ҳуқуқий тушунтириш ҳамда мавжуд муаммоли масалалар жойида ҳал қилиш чоралари кўрилмоқда.