Янгиликлар
13
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январдаги “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармони ижроси юзасидан Самарқанд шаҳар “Оила” илмий амалий Марказида семинар ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январдаги “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармони билан “Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш концепцияси” ҳамда ушбу концепциянинг 2019 йилда самарали амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси”нинг ижросини таъминлаш мақсадида вилоят адлия бошқармаси ва Самарқанд шаҳар адлия бўлими ходимлари томонидан Самарқанд шаҳар “Оила” илмий амалий Маркази ходимларига инновацион усуллардан кенг фойдаланган ҳолда семинар ўтказилди ҳамда вазирликнинг телеграммдаги “Ҳуқуқий ахборот” каналига иштирокчилар аъзо қилинди.