Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

15

Ҳафта давомида бир қатор муҳим масалалар бўйича қабул қилинган қонун ҳужжатлари


1. Интеллектуал мулк соҳасида давлат бошқарувини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди.
Қарор билан Интеллектуал мулк агентлиги Адлия вазирлиги тизимига ўтказилиб, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги этиб қайта номланди.
2019 йил 1 сентябрдан бошлаб патент вакиллари ҳар беш йилда камида бир марта кейинчалик аттестациядан ўтказилган ҳолда интеллектуал мулк соҳасида ўз малакаларини оширишиб борадилар.
2. Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди.
Қарор билан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида юридик кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича Тошкент давлат юридик университетининг Ихтисослаштирилган филиали ташкил этилди.
Филиал бакалавриатига қабул квотаси йилига 255 кишини, 6 ойлик курсга эса 50 кишини ташкил этади ҳамда ўқитиш давлат грантлари асосида амалга оширилади.
Филиал дипломи ички ишлар органларига Ички ишлар вазирлиги Академиясида махсус касбий тайёргарликни ўтмасдан, “лейтенант” махсус унвони берилган ҳолда хизматга қабул қилиш учун асос бўлади.
3. Етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ 2019 йил 1 мартдан “Меҳрибонлик” уйлари ва болалар шаҳарчаларининг раҳбарлари ва тарбиячилари, халқ таълими муассасалари тарбиячиларининг базавий тариф ставкаси 1,5 баробарга оширилади ва умумтаълим мактаблари базавий тариф ставкасининг 75 фоизи даражасида белгиланади.
“Ишонч телефонлари” орқали етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга ёрдам кўрсатиш тизими ташкил қилинади.
  4. 2019-2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг руҳий саломатлигини муҳофаза қилиш хизматини ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди.
Қарор билан 2019-2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг руҳий саломатлигини муҳофаза қилиш хизматини ривожлантириш концепцияси ҳамда ушбу Концепцияни амалга ошириш бўйича комплекс чора-тадбирлар тасдиқланди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги лавозимлари рўйхатига “Ўзбекистон Республикаси Бош психиатри” ва “Ўзбекистон Республикаси Бош суицидологи” лавозимлари киритилди.
5. “Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазирлигининг Москва давлат халқаро муносабатлар институти (университети)” Федерал давлат автоном олий таълим муассасасининг Тошкент шаҳридаги филиали фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди
Филиалда ўқув жараёни бакалавриат дастурлари бўйича тўрт йиллик ва магистратура дастурлари бўйича икки йиллик таълимни кўзда тутган бўлиб, асосан кундузги шаклда амалга оширилади.
6. Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатининг экспорт салоҳиятини оширишга қаратилган ислоҳотларни янада чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, 2019 йил ҳосилидан бошлаб республика ташкилотларига пахта толасини сотишда қўшилган қиймат солиғи жаҳон бозорларида шаклланган нархлардан қатъий назар, пахта толасининг амалдаги сотиш нархидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланади.
Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноати корхоналарининг ягона ахборот портали яратилади.
7. Ҳукумат қарори билан 2019 йилда қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш дастури тасдиқланди.
Қарорга мувофиқ, Адлия вазирлигига Дастур ижросининг мониторинг қилиб бориш вазифаси юкланди.
Дастурга кўра, 2019 йилда жами 38 та қонун лойиҳасининг ишлаб чиқилиши белгиланган бўлиб, шундан 15 таси амалдаги қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш билан боғлиқ.