Янгиликлар
Самарқанд вилоятнинг барча маҳалларида «Ҳуқуқий ахборот куни» ўтказилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январдаги ПФ-5618-сон “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармони билан “Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш концепцияси” ҳамда ушбу концепциянинг 2019 йилда самарали амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси”нинг 11-бандида маҳаллаларда «Ҳуқуқий ахборот куни» лойиҳасини ташкил этиш, бунда аниқ бир кунда режалаштирилган йўналиш бўйича малакали мутахассислар яъни адвокатлар, нотариуслар, юридик хизматлар ходимлари ва тешишли мутассади ташкилот ходимлари томонидан аҳолига ҳуқуқий тушунтиришлар берилишини таъминлаб бориш белгиланган.
Шунга кўра, жорий йилнинг 5 февраль куни Самарқанд вилоят адлия бошқармаси, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича самарқанд вилоят кенгаши, Адвокатлар палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармасининг қўшма қарори “Маҳаллаларда малакали мутахассислар томонидан аҳолига ҳуқуқий тушунтиришлар берилишини таъминлаб бориш бўйича «Ҳуқуқий ахборот куни» лойиҳасини ташкил этиш тўғрисида”ги қўшма қарори имзоланди.
Қўшма Қарор билан 2019 йил февраль ойидан бошлаб ҳар ойнинг иккинчи шанбаси соат 10:00 дан 17:00 га қадар вилоятдаги барча маҳаллаларда «Ҳуқуқий ахборот куни» этиб белгиланди. Шунингдек, «Ҳуқуқий ахборот куни» лойиҳаси доирасида маҳаллаларнинг ўзаро яқин жойлашганлигидан келиб чиқиб, тадбир ўтказиладиган маҳалла биносига ёки маҳалла ҳудудидаги таълим муассасалари биносига яқин жойлашган маҳаллаларни қўшган ҳолда жами камида 5 тагача маҳаллалар аҳолисига бепул ҳуқуқий маслаҳатлар берилиши йўлга қўйилди. Ҳудуддаги барча давлат органлари ва ташкилотларининг ўз фаолиятидан келиб чиқиб, «Ҳуқуқий ахборот куни»да ўзларининг ахборот бурчаклари билан иштирок этади. Ҳар бир ўтказилган «Ҳуқуқий ахборот куни» давомида ташриф буюрган фуқаро ва унинг мурожаати бўйича электрон рўйхатни шакллантирилади. Ҳар бир бириктирилган адвокатдан «Ҳуқуқий ахборот куни» доирасида улар томонидан аҳолига кўрсатилган бепул ҳуқуқий ёрдамларлар кўрсатилади.
Туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан маҳалла фуқаролар йиғинининг раислари (оқсоқоллари), унинг ўринбосарлари (фуқаролар йиғинининг раисининг кексалар ва фахрийлар ишлари ҳамда ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчилари), масъул котиблар, профилактика инспекторларининг ёрдамчилари, “Фидокор ёшлар” жамоатчилик патруль гуруҳлари аъзоларининг янги қабул қилинаётган қонун ҳужжатларидан хабардорлик даражасини ошириш мақсадида ойда бир маротаба семинар ўтказилида.
Жорий йилнинг февраль ойида вилоят адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари ходимлари томонидан «Ҳуқуқий ахборот куни» ўтказилди. Жумладан, Самарқанд шаҳар адлия бўлими ва Пахтачи, Қўшработ туман адлия бўлимлари томонидан ўтказилиб, фуқароларнинг мурожаатлари қабул қилинди ҳамда тегишли ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.
Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими бошлиғи
Хосиятхон Абдурахмонова