Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

28

Самарқанд вилояти ташкилотлари ва идораларида ходимларнинг ҳуқуқий билимларини оширишга қаратилган ҳуқуқий маслаҳат курсларини ташкил этилди.


  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январдаги ПФ-5618-сон “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармони ҳамда ушбу Фармон билан тасдиқланган “Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш концепцияси” ҳамда ушбу Концепцияни 2019 йилда самарали амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси”нинг 35-банди ижросини таъминлаш мақсадида Самарқанд вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг 2019 йил
14 февралдаги “Вилоят ташкилотлари ва идораларида ходимларнинг ҳуқуқий билимларини оширишга қаратилган ҳуқуқий маслаҳат курсларини ташкил этиш тўғрисида”ги буйруғи қабул қилиниб, “Вилоятдаги ташкилотлар ва идораларда ходимларнинг ҳуқуқий билимларини оширишга қаратилган ҳуқуқий маслаҳат курсларини ташкил этиш бўйича Дастур, 2019 йил учун График ва ишчи гурух” тасдиқланган.
Вилоятдаги ташкилотлар ва идораларда ходимларнинг ҳуқуқий билимларини оширишга қаратилган ҳуқуқий маслаҳат курслариВилоятдаги ташкилотлар ва идораларда ҳуқуқий билимларни оширишга қаратилган ҳуқуқий маслаҳат курслари “республика-вилоят-туман (шаҳар)” уч поғонали принцип бўйича ташкил этилиб, малакали ходимлардан иборат Ишчи гурух тузилди. Ишчи гурухлари ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари ўзларига юклатилган тадбирларнинг ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли амалга оширилиши учун шахсан жавобгарлиги белгиланиб қўйилди.
Ишчи гурухлари томонидан ўқув машғулотлари давомида вилоятдаги ташкилотлар ва идоралар ходимларининг қонун ҳужжатларидан хабардорлик даражасини чуқур ва пухта ўрганиб, (сўровнома ва тест синовлари ўтказиш орқали) тахлил қилади, ташкилотлар ва идоралар ходимларига норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини содда ва тушунарли тилда турли инновацион усуллардан фойдаланган ҳолда етказади, ташкилотлар ва идоралар ходимларига соҳасига доир қонун ҳужжатларини аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиш масаласида маҳорат дарслари ўтказилишини таъминласин, шунингдек, уларга тарғибот тадбирларининг олиб боришнинг янгича ва инновацион усулларини қўллаш ҳақида тавсиялар беради.
Ишчи гурух томонидан жорий йилнинг 27-28 февраль кунлари Самарқанд вилояти Мактабгача таълим бошқармаси ва унинг тизимидаги идоралари ходимларнинг ҳуқуқий билимларини оширишга қаратилган ҳуқуқий маслаҳат курсларини ўтказади.
  Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими бошлиғи
Хосиятхон Абдурахмонова