Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

02

Мурожаатлар қонуний ҳал қилинмоқда.


  Самарқанд вилоят адлия бошқармаси томонидан Қўшработ тумани, “Пангат” МФЙ да яшовчи фуқаро Р.Ж.нинг ҳомиладорлик, туғиш таътиллари ва бола парваришлаш меҳнат таътиллари тўғрисида ҳуқуқий тушунтириш беришни сўраб, ёзган мурожаатингиз ўрганиб чиқилди. 
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 233-моддасига мувофиқ аёлларга туққунга қадар етмиш календарь кун ва туққанидан кейин эллик олти календарь кун (туғиш қийин кечган ёки икки ва ундан ортиқ бола туғилган ҳолларда — етмиш календарь кун) муддати билан ҳомиладорлик ва туғиш таътиллари берилиб, давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақа тўланади. 
Ушбу кодекснинг 234-моддасига асосан ҳомиладорлик ва туғиш таътили тугаганидан кейин аёлнинг хоҳишига кўра, унга боласи икки ёшга тўлгунга қадар болани парваришлаш учун таътил берилиб, бу даврда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда нафақа тўланади. 
Шунингдек, аёлга, унинг хоҳишига кўра, боласи уч ёшга тўлгунга қадар болани парваришлаш учун иш ҳақи сақланмайдиган қўшимча таътил ҳам берилади. 
Болани парваришлаш таътиллари даврида аёлнинг иш жойи (лавозими) сақланади. Ушбу таътиллар меҳнат стажига ҳаммасини жамлаганда кўпи билан уч йил шу жумладан мутахассислиги бўйича иш стажига ҳам қўшилади. 
Лекин, болани парваришлаш таътилларининг вақти, башарти жамоа шартномасида, корхонанинг бошқа локал ҳужжатида ёхуд меҳнат шартномасида бошқача ҳол назарда тутилмаган бўлса, кейинги ҳақ тўланадиган йиллик таътил олиш ҳуқуқини берадиган иш стажига қўшилмайди.