Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

04

Мурожаатлар ижобий ҳал қилинмоқда.


  Самарқанд вилояти адлия бошқармаси томонидан Самарқанд шаҳрида яшовчи фуқаро А.А.нинг Ер тузиш ва кўчмас мулк давлат корхонаси Самарқанд шаҳар филиали ходимларининг ҳатти-ҳаракатларидан норози бўлиб, ёзган мурожаати мазмунан кўриб чиқилди.
Мурожаатни ўрганиш давомида, фуқаро А.А. Ер тузиш ва кўчмас мулк давлат корхонаси Самарқанд шаҳар филиалига жорий йилнинг 4 январь куни ўз хонадонини кадастр ҳужжатлари йиғма жилдини тайёрлаш учун мурожаат қилганлиги, кадастр ходимлари эса Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг 2015 йил 22 октябрдаги 33-сонли қарори билан тасдиқланган “Кўчмас мулк объектларига кадастр йиғма жилдини тайёрлаш” қоидаларига тўлақонли риоя этилмаганлиги ҳолати аниқланди.
Вилоят адлия бошқармаси томонидан аниқланган қонун бузилиши ҳолати бўйича Самарқанд вилояти Ер мулк кадастри давлат корхонасига тақдимнома киритилди ва фуқаро А.А.нинг мурожаати тўлиқ қаноатлантирилиб, унга тегишли бўлган уй-жойнинг кадастр йиғма жилд ҳужжатлари давлат рўйхатидан ўтказилиши таъминланди.