Янгиликлар
Ёшларнинг сайлов жараёнларидаги иштироки.
Ёшлар маркази биносида “Ёшларнинг сайлов жараёнлардаги иштироки: бунда депутатлар ва сиёсий партияларнинг роли” мавзусидаги конференция ташкил этилди.
Конференция Самарқанд вилоят ҳокимлиги, Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши, Самарқанд вилоят Адлия бошқармаси, сиёсий партиялар, Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят Кенгаши ва Касб-ҳунар таълими бошқармаси томонидан ташкил этилди.
Даставвал Ёшлар маркази биносига кириш файесида сиёсий партияларнинг дастурий фаолиятларини акс эттирган кўргазма ва махсус ролик намойиши бўлиб ўтди.
Даставвал, Самарқанд вилоят Адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари Шуҳрат Абдухалимов “Мамлакатимизда ўтган йиллар давомида ўтказилган сайлов жараёнлари ва улардаги демократик принциплар”, Фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят Кенгаши масъул ходими Жаҳонгир Маматов “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг моҳияти ва аҳамияти”, Самарқанд шаҳар Кенгаши депутати Ш.Жўрақулов “Сайлов жараёнларида ёшларнинг роли ва аҳамияти” юзасидан, шунингдек, сиёсий партия раҳбарлари хусусан, Ўзбекистон Халқ демократик партияси вилоят Кенгаши раиси ўринбосари Хусниддин Шарипов, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати Ўзбекистон либерал демократик партияси вилоят Кенгаши раиси Илхом Ботиров, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси вилоят Кенгаши раиси Азим Солиев, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси раиси Мухиба Бабабековалар “Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда сиёсий партиялар ва депутатлик гуруҳлари томонидан амалга оширилган ишлар ва келгусидаги чора-тадбирлар тўғрисида” маърузалар қилишди.
Конференцияда вилоят, туман (шаҳар) сиёсий партия раҳбарлари, туман (шаҳар) Кенгаш депутатлари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман (шаҳар) Кенгаш раис ўринбосарлари, ОАВ вакиллари ҳамда касб-ҳунар таълими ҳамда олий таълим муассасаларининг талаба-ёшлари иштирок этди.
Конференцияда Самарқанд ветеринария медицина институти талабалари Мансуров Тохиржон, Сайфуллаев Сардор, партия фаоли Саидқулова Севинч, Самарқанд темир йўллар коллежи ўқувчиси Касимов Дамирхон, Самарқанд давлат чет-тиллар институти талабаси, Ёшлар иттифоқи фаоли Эгамберганова Зилолалар томонидан сайлов жараёнлари, бу борадаги долзарб таклиф ҳамда саволлари билан мурожаат қилишди ва тегишли жавоблар олишди.
Эслатиб ўтамиз мазкур конференцияда фаол иштирок этган ёшларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва мамлакатимиз Олий Суди биноларига ташрифини амалга ошириш режалаштирилган.