Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

13

“Аёл жамият демократлашуви ва янгиланишининг фаол иштирокчисидир” мавзусидаги ўқув семинар


O’zLiDep Самарқанд вилоят Кенгаши томонидан вилоят ва Самарқанд шаҳар хотин-қизлар қўмитаси ҳамкорлигида жорий йилнинг 12 март куни Самарқанд шаҳар ҳокимлиги мажлислар залида мамлакатимизда хотин-қизларга оид давлат сиёсатининг устувор йўналишларини амалга ошириш, вилоятда тадбиркорлик ва фермерлик фаолиятини ривожлантиришда хотин-қизларнинг иштирокини ошириш, уларни хар томонлама қўллаб қувватлаш, “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Харкатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” да амалга оширишга оид давлат Дастури, “Хар бир оила тадбиркор” Дастурларининг ижросини таъминлаш, хотин-қизларнинг жамиятда ўз ўринларини эгаллашга кўмаклашиш хамда уларда тадбиркорлик кўникмаларини шакиллантириш мақсадида вилоятдаги лидер аёллар иштирокида “Аёл жамият демократлашуви ва янгиланишининг фаол иштирокчисидир” мавзусидаги ўқув семинарда вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими бошлиғи Хосиятхон Абдурахмонова “Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишнинг устувор йўналишлари ҳамда суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар” мавзусида маъруза билан иштирок этди.