Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

14

“ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАРНИНГ ҲУҚУҚИЙ ОНГИ ВА ҲУҚУҚИЙ МАДАНИЯТИНИ ЮКСАЛТИРИШ ЮЗАСИДАН МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ТАДБИР.


   Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январдаги ПФ-5618-сон “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармони билан “Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш концепцияси” ҳамда ушбу концепциянинг 2019 йилда самарали амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси”нинг 60-бандида ҳарбий хизматчиларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш мақсадида ҳарбий қисмларда ҳар ойнинг жума куни «Ҳуқуқий саводхонлик соати»ни ташкил қилиш белгиланган. Шунга кўра, жорий йилнинг 4 февраль куни Марказий ҳарбий округ қўшинлар қўмондони билан тасдиқланган “Ҳарбий хизматчиларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш мақсадида Самарқанд вилоят Адлия бошқармаси томонидан 2019 йил давомида ҳарбий қисм ва муассасаларда амалга ошириладиган маънавий-маърифий тадбирлар юзасидан қўшма йиллик режага асосан жорий йилнинг 14 март куни соат 17:00 да Самарқанд вилоят 526-сонли СЧР Батальонида вилоят адлия бошқармаси, Самарқанд шаҳар адлия бўлими ва Самарқанд шаҳар давлат хизматлари маркази ҳодимлари ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 декабрдаги ПҚ-3430-сонли "Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлиги ҳузуридаги давлат хизматлари агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги қарорининг аҳамияти ва янги қабул қилинган норматив ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти инновацион усулда манзилли ва предметли тарзда ўқув машғулоти ўтказилди.