Янгиликлар
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси ва унинг тизимидаги идоралари ходимларнинг ҳуқуқий билимларини оширишга қаратилган ҳуқуқий маслаҳат курсларини ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январдаги ПФ-5618-сон “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармони ҳамда ушбу Фармон билан тасдиқланган “Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш концепцияси” ҳамда ушбу Концепцияни 2019 йилда самарали амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси”нинг 35-банди ижросини таъминлаш мақсадида Самарқанд вилоят адлия бошқармаси томонидан “Вилоятдаги ташкилотлар ва идораларда ходимларнинг ҳуқуқий билимларини оширишга қаратилган ҳуқуқий маслаҳат курсларини ташкил этиш бўйича Дастур, 2019 йил учун График ва ишчи гурух” тасдиқланган. Жорий йилнинг 15 март куни Самарқанд вилоят адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари ходимлари томонидан Самарқанд вилояти уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси ва унинг тизимидаги идоралари ходимларнинг ҳуқуқий билимларини оширишга қаратилган ҳуқуқий маслаҳат курсларини ташкил этилиб, саволларга адлия бўлимлари ходимлари томонидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Шунингдек, Самарқанд вилояти уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси ва унинг тизимидаги идоралари ходимлари Адлия вазирлигининг телеграмдаги “Ҳуқуқий ахборот” каналига аъзолиги таъминланди.