Янгиликлар
Самарқанд шаҳар тиббиёт ходимларининг ҳуқуқий билимларини оширишга қаратилган хуқуқий маслахат курси ўтказилди.
Жорий йилнинг 15 март куни Самарқанд шаҳар тиббиёт маркази мажлислар залида тиббиёт ходимларига Самарқанд шаҳар адлия бўлими ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 11 сентябр куни қабул қилинган "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Қонуннинг мазмун ва мохияти тушунтириб берилди. Тиббиёт ходимларининг ҳуқуқий билимларини оширишга қаратилган хуқуқий маслаҳат курсида уларни қизиқтирган саволларига тўлиқ жавоб берилиб, доимий қонунчиликдаги янгиликдан хабардор бўлиб туришлари учун Адлия вазирлигининг телеграммдаги "Хуқуқий ахборот" каналига аъзолиги таъминланди.