Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

28

Ёшлар иштирокида “Стоп трафик” номли тезкор профилактик ҳамда тарғибот тадбирлари доирасида “Одам савдоси ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш: бу борадаги долзарб вазифалар” мавзусидаги анжуман ўтказилди.


  Жорий йилнинг 28 март куни Ёшлар маркази биносида “Стоп трафик” номли тезкор профилактик ҳамда тарғибот тадбирлари доирасида “Одам савдоси ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш: бу борадаги долзарб вазифалар” мавзусидаги анжуман ўтказилди.
Унда Одам савдосига қарши курашиш бўйича вилоят идоралараро комиссияси масъул котиби А.М.Мусинов ва ИИБ масъул ходими Тўлқин Элбоев, вилоят ҳокимлиги хотин-қизлар қўмитаси бош мутахассиси Марғуба Санақулова, Адлия бошқармаси масъул ходими Элбек Қурбонов, Касб-ҳунар таълими бошқармаси бўлим бошлиғи Акмал Олимов, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши масъул ходимлари, “Истиқболли авлод” ННТ раҳбари Мадина Нажмиддинова, Ташқи миграция агентлиги вилоят бўлими раҳбари Азизбек Хафизов, “Маҳалла” жамғармаси масъул ходими Шахруз Абдуллаев, Молия бошқармаси бўлим бошлиғи Облоқул Жуманов ҳамда 200 нафар ўқувчи, талаба-ёшлар иштирок этди.
Тадбирда сўзга чиққанлар, одам савдоси ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш йўналиши бўйича “Стоп трафик” номли тезкор-профилактик тадбирлар амалга оширилаётганлиги, буни ўтказишдан кўзларган асосий мақсад, ёш аёл қизларни чет давлатларга олиб кетиб, уларни меҳнатидан бошқа мақсадларда фойдаланиш каби салбий ҳолатларнинг олдини олиш, одам савдоси ва ноқонуний миграция домига тушиб қолишдан фуқароларни асрашга қаратилганлиги тўғрисида алоҳида тўхталди.
Шунингдек, йиғилганларга Одам савдосининг олдини олишга қаратилган ишларни ўзида акс эттирган роликлар намойиш қилинди.
  Маълумот ўрнида шуни таъкидлаш жоизки, вилоятда бугунги кунда 196348 нафар фуқаролар турли сабабларга кўра чет мамлакатларга чиқиб кетган ва уларнинг 7396 нафари вояга етмаганлардир.
  Шунингдек, бугунги кунда вилоятда жами 41 нафар (15 нафари ёшлар) фуқаролар турли сабабларга кўра чет давлатлардан депортация қилинганлиги, 378 нафар фуқараролар (154 нафари ёшлар) мамлакатимизга сертификатлар билан қайтиб келганлиги, ёш қизларнинг меҳнатидан бошқа мақсадларда фойдаланиш каби салбий ҳолатларга қарши курашишда жамоатчилик назоратини, авваломбор ҳар бир фуқаронинг бу борадаги қатъий позициясини шакллантириш лозимлиги тўғрисида ҳам анжуманда мисоллар билан таъкидланди.
Якунда одам савдоси ва унинг олдини олиш борасида вилоят, туман (шаҳар) комиссия аъзолари томонидан амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.