Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

01

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар юзасидан мурожаат ҳуқуқий тарибда кўриб чиқилди.


  Самарқанд шаҳар адвокатлик фирмаси адвокати Р.М. томонидан Самарқанд шаҳар ҳокимининг 2000 йил 8 февралдаги “Суфиоллоёр кўчасидаги қурилишнинг қизил чизиқларини тартибга солиш ва коллекторининг мухофаза зонасини очиш тўғрисида”ги 55-сонли қарори норматив ёки норматив-ҳуқуқий тусга эга бўлмаган қарор тоифасига кириши тўғрисида маълумот сўраб қилган мурожаати юзасидан Ўзбекистон Республикасининг  “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонунининг 3-моддасига мувофиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжат ушбу Қонунга мувофиқ қабул қилинган, умуммажбурий давлат кўрсатмалари сифатида ҳуқуқий нормаларни белгилашга, ўзгартиришга ёки бекор қилишга қаратилган расмий ҳужжат ҳисобланиши, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг 2013 йил 1 февралдаги буйруғи билан тасдиқланган “Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш, юридик-техник расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Йўриқноманинг 3-бандида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари норматив-ҳуқуқий тусдаги қарорларни қабул қилишдан олдин лойиҳани тегишлилиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ҳамда туман (шаҳар) адлия бўлимларига ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун тақдим қилиши шартлиги белгиланганлиги, бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг 2008 йил 10 сентябрдаги 195-мҳ-сон буйруғи билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг давлат ҳисоби тўғрисида”ги низомнинг 5-бандига мувофиқ муайян корхона, муассаса, ташкилот ва фуқароларга ер участкаларини бериш (реализация қилиш) тўғрисидаги ҳужжатлар давлат ҳисобига олинмаслиги кўрсатилганлигини ҳисобга олиб, Самарқанд шаҳар ҳокимининг 2000 йил 8 февралдаги 55-сонли қарори норматив-ҳуқуқий тусга эга бўлмаган қарор тоифасига қириши маълум қилинган.