Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

02

Ҳуқуқий тушунтириш юзасидан мурожаатлар кўрилмоқда.


 Самарқанд вилоят адлия бошқармасига Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти ходими Ў.Х. меҳнат қонунчилигининг айрим масалалари юзасидан ҳуқуқий тушунтириш беришни сўраб, ёзган мурожаати ўрганиб чиқилди.
Мазкур мурожаат юзасидан, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 160-моддасига мувофиқ бир неча касбда (лавозимда) ишлаганлик, ўриндошлик асосида ишлаганлик, хизмат кўрсатиш доираси кенгайганлиги, бажариладиган ишлар ҳажми ортганлиги учун ходимларнинг меҳнат ҳақи миқдори меҳнат шартномаси тарафлари ўртасидаги келишувига кўра белгиланиши, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 18 октябрдаги 297-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 20-бандига асосан бир неча касбда ва лавозимда ишлашга, хизмат кўрсатиш зонасини кенгайтиришга, ишлар ҳажмини кўпайтиришга шундай касб ва лавозим бўйича бўш иш ўрни мавжуд бўлганда ёхуд қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда ходим томонидан вақтинчалик йўқ бўлган ходимнинг вазифаларини бажаришда йўл қўйилиши белгиланганлиги, шунингдек, ушбу низомнинг 25-бандига мувофиқ бюджет ташкилотларида бир неча касб ва лавозимда ишлаганлик, хизмат кўрсатиш зонасини кенгайтирганлик, ишлар ҳажмини кўпайтирганлик учун қўшимча ҳақ тўлаш миқдори бир неча касб ва лавозимда ишланаётган лавозим бўйича маошнинг (тариф ставкасининг) 50 фоизидан ортиқ бўлиши мумкин эмас ва бюджет ташкилотларининг меҳнатга ҳақ тўлаш фондида назарда тутилган маблағлар доирасида тўланиши қайд этилганлиги, юқоридаги низомга асосан касблар ва лавозимларда бир неча касб ва лавозим асосида ишлаш, хизмат кўрсатиш зонасини кенгайтириш, бюджет ташкилоти ходимларининг иш ҳажмини кўпайтириш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан келишган ҳолда вазирликлар ва идоралар томонидан тасдиқланган касблар ва лавозимларда бир неча касб ва лавозим асосида ишлаганлик, хизмат кўрсатиш зонасини кенгайтирганлик, ишлар ҳажмини кўпайтирганлик учун қўшимча ҳақ белгиланиши мумкин бўлган касблар ва лавозимлар рўйхатига мувофиқ амалга оширилиши ҳамда низомнинг 23-бандига мувофиқ касблар ва лавозимларда бир неча касб ва лавозим асосида ишлаганлик, хизмат кўрсатиш зонасини кенгайтирганлик, ишлар ҳажмини кўпайтирганлик учун қўшимча ҳақ тўланиши назарда тутилганлиги ҳақида ёзма жавоб берилиб, мурожаат қаноатлантирилди.   

Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш 
амалиётини ўрганиш бўлими катта маслаҳатчиси    М.Абдуғаниев