Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

05

Ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акцияси юзасидан комиссия аъзолари иштирокида кенгайтирилган семинар ўтказилди.


 Жорий йилнинг 5 апрель куни Самарқанд вилоят адлия бошқармаси ва Давлат хизматлари агентлиги вилоят бошқармаси билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 апрелдаги ПФ-5421-сонли “Фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳамда ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акциясини ўтказиш тўғрисида”ги Фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 21 июндаги 461-сонли қарорининг жойлардаги ижроси аҳволини муҳокма қилиш ва бу борада йўл қўйилган хато-камчиликларни бартараф этиш мақсадида Давлат хизматлари агентлиги вилоят бошқармасининг мажлислар залида вилоят ҳамда барча туман (шаҳар) комиссия аъзолари иштирокида кенгайтирилган семинар ўтказилди.
Мазкур Фармонга асосан вилоятда кўчмас мулкка нисбатан ҳуқуқни эътироф этиш ишларини ташкил этиш бўйича шаҳар ва туманлар комиссияларига 2018 йил ҳамда 2019 йилнинг 4 апрелгача жами 47, 350 нафар фуқаролардан мулк ҳуқуқини тиклаб бериш юзасидан мурожаатлар келиб тушган.
Мазкур мурожаатларнинг 11 436 таси (24,1 фоизи) ижобий ҳал этилиб, мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақида туман (шаҳар) ҳокимларининг қарорлари қабул қилинган. Шунингдек, мурожаатларнинг 8 155 таси (17,2 фоизи) Комиссиялар томонидан рад этилган, 23 525 таси (49,6 фоизи) Комиссияларда ўрганиш жараёнида. Шундан 10 933 та (46,4 фоиз) мурожаатларнинг ижро муддати кечиктирилган.
Ҳолат юзасидан Давлат хизматлари агентлиги Самарқанд вилоят бошқармаси томонидан мазкур фармон ва қарор ижроси бўйича ўтказилган ўрганишларда жами 20 340 та қонун бузилиш ҳолатлари аниқланиб, қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўйган 140 нафар мансабдор шахслар ва хизматчилар маъмурий жавобгарликка тортилди. Вилоят комиссия аъзолари ва туман (шаҳар) комиссия раислари номига 8 та тақдимнома, 36 та огоҳномалар киритилди.
Мазкур семинардан кўзланган мақсад, жорий йилнинг 1 май кунигача давом этадиган ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акцияси доирасида яратилган имкониятлардан фуқароларни баҳраманд қилиш ва бу борадаги ишларни кучайтиришдир.