Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

07

АКЦИЯ НИҲОЯСИГА ЕТМОҚДА. СИЗ МУЛКИНГИЗНИ РАСМИЙЛАШТИРДИНГИЗМИ?


Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳамда ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акциясини ўтказиш тўғрисида» 2018 йил 20 апрелдаги ПФ-5421-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 21 июндаги 461-сонли Қарори ижроси юзасидан Самарқанд вилоятида уй жой акциясини кучайтириш мақсадида Республика ишчи гуруҳи бошчилигида адлия ва ДХА бошқармалари ходимларидан иборат гуруҳлар ташкил этилди. Ишчи гуруҳлари томонидан 7 апрель куни вилоятдаги 16 та туман (шаҳар)нинг МФЙларига бориб, шакллантирилган рўйхат асосида акцияда иштирок этмаган фуқаролар билан учрашиб, 1555 нафар фуқаролардан аризалар қабул қилинди.
Шунингдек, фуқароларга мулк ҳуқуқини эътироф этмаслик оқибатида юзага келадиган муаммолар тушунтириб берилди ва улар билан суҳбат варақаси расмийлаштирилди. МФЙ раисларига ариза намуналари, сўровномалар ва бир марталик акция мазмунига бағишланган буклетлар тарқатилди