Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

09

Самарқанд вилоят адлия бошқармаси томонидан “Инсон ҳуқуқлари – олий қадрият” лойиҳаси доирасида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига риоя этилиш аҳволи ўрганилмоқда.


Самарқанд вилоят адлия бошқармаси томонидан “Инсон ҳуқуқлари – олий қадрият” лойиҳаси доирасида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига риоя этилиш аҳволини ўрганиш юзасидан Нарпай туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонасида мониторинг ва ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди.
Ўрганиш жараёнида, Нарпай туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида 13 нафар ходимнинг ойлик иш ҳақлари ўз вақтида тўланмасдан келинаётганлиги аниқланиб, ушбу ҳолат юзасидан фуқаролик ишлари бўйича Каттақўрғон туманлараро судига 51 659 618 (эллик бир миллион олти юз эллик тўққиз минг олти юз ўн саккиз) сўмлик иш ҳақини ундириш тўғрисида ариза киритилиб, 13 нафар ходимга тўланмасдан келинаётган ойлик иш ҳақлари тўлатиб берилишига эришилди.
Тойлоқ тумани, “Украч” МФЙда яшовчи фуқаро П.Д.нинг икки ёшгача болалар нафақа пули олишда амалий ёрдам беришни сўраб ёзган мурожаати ўрганиб чиқилди.
Ўрганиш давомида, фуқаро П.Давронованинг икки ёшгача болалар нафақа пулини олиш учун “Украч” маҳалла фуқаролар йиғини раиси номига аризаси топширилиб, жорий йилнинг апрель ойидан нафақа тайинланди.
  Самарқанд вилоят адлия бошқармаси Инсон ҳуқуқлари бўлими.

   Шунингдек, Самарқанд шаҳар адлия бўлими томонидан   Самарқанд тумани Юқори туркман маҳалласи Миришкор кўчаси 23-уйда яшовчи фуқаро А.Рахимовнинг Самарқанд шаҳрида жойлашган “SINO” АЖ томонидан 2018 йил ноябрь, декабрь ҳамда 2019 йил январь ойлари учун тўланиши лозим бўлган нафақа пулларини ундириб бериш учун фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судига 1 637 285 (бир миллион олти юз ўттиз етти минг икки юз саксон беш) сўмлик суд буйруғини чиқариш тўғрисида ариза киритилган.
Бундан ташқари, Булунғур туман адлия бўлими томонидан Булунғур тумани, Фурқат кўчаси 24-уйда яшовчи фуқаро Ш.Бурхоновнинг Булунғур туман “Агротехсервис” МТП МЧЖ томонидан 2019 йилнинг январь ойи учун ҳисобланган иш ҳақини ўз вақтида тўламасдан келаётганлиги сабабли, фуқаролик ишлар бўйича Жомбой туманлараро судига 1 736 977 (бир миллион етти юз ўттиз олти минг тўққиз юз етмиш етти) сўмлик иш ҳақини ундириш тўғрисида ариза киритилган.
Худди шундай, Пайариқ туман адлия бўлими томонидан Пайариқ тумани, Увайсий кўчаси 36-уйда яшовчи фуқаро К.Бозорбоевнинг Пайариқ туман “Агротехсервис” МТП МЧЖ томонидан 2018 йил декабрь ойи ҳолатига тўланмасдан келинаётган 4 989 979 (тўрт миллион тўққиз юз саксон тўққиз минг тўққиз юз етмиш тўққиз) сўмлик иш ҳақини ундириш юзасидан ариза киритилган.
Шунингдек, Пахтачи туман адлия бўлими томонидан Пахтачи тумани, “Истиқлол” МФЙда яшовчи фуқаро О.Мирзаев “Зиёвуддин пахта тозалаш” АЖ томонидан 2018 йил июль ойи учун тўланиши лозим бўлган
958 646 сўмлик иш ҳақини ундириб бериш юзасидан фуқаролик ишлари бўйича Каттақўрғон туманлараро судига ариза киритилган.
Бундан ташқари, Иштихон туман адлия бўлими томонидан Иштихон тумани, “Хонақа” МФЙ “Чангалтепа” қишлоғида яшовчи фуқаро Р.Турсуновнинг туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан ноқонуний ишдан бўшатилганлигидан норози бўлиб ёзган мурожаати ўрганиб чиқилган.
Ўрганиш натижасида фуқаро Р.Турсунов корхона томонидан ноқонуний ишдан бўшатилганлиги аниқланган.
Ушбу аниқланган қонунбузилиш ҳолати юзасидан корхона раҳбари Ж.Дагаровни маъмурий жавобгарликка тортиш масаласида туман Бандликка кўмаклашиш марказига маъмурий таклиф киритилган бўлиб, корхона раҳбарига нисбатан энг кам ойлик иш ҳақининг 2 баробари миқдори жарима жазоси қўлланилган.
Шунингдек, аниқланган қонунбузилиш ҳолати юзасидан тақдимнома киритилиб, фуқаро Ж.Дагаров ишга тиклаб берилган.