Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

15

Акция тугашига оз фурсат қолди.


  Уй-жойга доир ҳуқуқларнинг амалга оширилиши ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш учун кулай шарт-шароитларни яратиш, ер участкаларидан оқилона ва самарали фойдаланиш, шунингдек, фуқароларга тегишли бўлган турар жойларни давлат рўйхатидан ўтказишда кўмаклашиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2018 йил 20 апрелда қабул қилинган “Фуқароларни ижтимоий қўллаб-қуватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳамда ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акциясини ўтказиш тўғрисида”ги ПФ–5421-сон Фармони ва мазкур Фармон ижросини таъминлаш бўйича Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2018 йил 21 июнда қабул қилинган 461-сон қарор ижросини таъминлаш юзасидан вилоятда қуйидаги ишлар амалга оширилди.
Хусусан, вилоят бўйича эгалик ҳуқуқини эътироф этиш лозим бўлган 71 839 та турар жойлар мавжуд бўлиб, ҳозирги кунга қадар давлат хизматлари маркази орқали туман (шаҳар) ҳокимининг номига ўзбошимчалик билан қурилган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқини олиш бўйича 51 354 та мурожаат келиб тушган. Ушбу мурожаатларнинг 9 068 таси юзасидан туман (шаҳар) ҳокимларининг мулк ҳуқуқини этироф этиш тўғрисидаги қарорлари қабул қилиниб, мурожаатлар қаноатланитирилган, 8 810 таси рад этилган ва 30 074 таси кўриб чиқилмоқда. Жумладан, Самарқанд вилоятида умумдавлат акциясини кучайтириш мақсадида Республика ишчи гуруҳи бошчилигида адлия бошқармаси ва Давлат хизматлари агентлиги вилоят бошқармалари ходимларидан иборат гуруҳлар ташкил этилиб, ишчи гуруҳлари томонидан жорий йилнинг 7-8 апрель кунлари вилоятдаги 16 та туман (шаҳар)нинг МФЙларига бориб, акцияда иштирок этмаган фуқаролар билан учрашиб, 2017 нафар фуқаролардан аризалар қабул қилинди ва туман (шаҳар) ҳокимларининг эгалик ҳуқуқини эътироф этиш тўғрисидаги 1163 та қарорлари қабул қилиниши таъминланди. Шунингдек, фуқароларга мулк ҳуқуқини эътироф этмаслик оқибатида юзага келадиган муаммолар тушунтириб берилиб, маҳалла раисларига ариза намуналари, сўровномалар ва бир марталик акция мазмунига бағишланган буклетлар тарқатилди.