Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

16

#Сўранг-жавоб берамиз


Савол: Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестициялар учун қонунчиликда солиқ ва божхона тўловлари бўйича қандай имтиёзлар мавжуд?

Самарқанд шаҳар “Ўзбекистон”

кўчаси 155-уйда яшовчи

фуқаро Ж.Аминов

 

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг  297-моддаси 9-бандида устав фондида (устав капиталида) чет эл инвестицияларининг улуши камида ўттиз уч фоиз бўлган чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар томонидан улар давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан икки йил давомида ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун божхона ҳудудига олиб кириладиган мол-мулки божхона божидан озод этилиши белгиланган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг   377-моддасига асосан чет эллик инвесторлари томонидан тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестициялар Ўзбекистон Республикасининг кафолати берилмаган ҳолда амалга оширилганда, юридик шахсларнинг устав фондида (устав капиталида) хорижий иштирокчиларнинг улуши камида 33 фоиз, акциядорлик жамиятлари учун эса камида 15 фоиз бўлганда, хорижий инвестициялар эркин алмаштириладиган валюта ёки янги замонавий технологик асбоб-ускуна тарзида киритилганда, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар берилганлиги натижасида уларнинг қўлланилиши муддати мобайнида олинган даромадларнинг камида 50 фоизи юридик шахсни янада ривожлантириш мақсадида қайта инвестициялашга йўналтирилганда юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини, юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни, ягона солиқ тўловини, Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмаларни тўлашдан муайян муддатга озод қилиниши белгиланган.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 11 апрелда қабул қилинган “Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-3594-сонли Фармонига асосан 2005 йилнинг 1 июлидан бошлаб тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этадиган ва иловага мувофиқ рўйхат бўйича иқтисодиёт тармоқларида маҳсулотларни ишлаб чиқаришга (хизматлар кўрсатишга) ихтисослаштирилган корхоналар юридик шахсларнинг фойдасидан олинадиган солиқ, мулк солиғи, ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш ва ободонлаштириш солиғи, микрофирма ва кичик корхоналар учун белгиланган ягона солиқ тўлашдан, шунингдек Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар тўлашдан озод қилиниши белгиланган. Мазкур фармонга асосан тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестициялар ҳажми 300 минг АҚШ долларидан 3 миллион
АҚШ долларигача — 3 йил муддатга, 3 миллиондан ортиқ АҚШ долларидан 10 миллион АҚШ долларигача — 5 йил муддатга, 10 миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлганда — 7 йил муддатга юқорида келтирилган солиқ тўловларидан озод этилган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июлда қабул қилинган “Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги                        ПФ-5490-сонли фармонига асосан 2018 йил 1 сентябрдан бошлаб тадбиркорлик субъектларининг молия-хўжалик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган режали текширувлар ҳамда тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган назорат тартибидаги текширувлар бекор қилиниши белгиланган.