Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

17

Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари суммани олиш тартиби.


Самарқанд вилояти, Пахтачи тумани, “Зарафшон” МФЙда яшовчи фуқаро Ғ.Рнинг жамғариб бориладиган пенсия дафтарчасидаги 1%лик бадал суммасини ҳамда фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари суммани олиш тартиби ҳақида ҳуқуқий тушунтириш беришни сўраб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси орқали қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.
  “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 43-моддасига биноан Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари нормаларига расмий шарҳни Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, қонун ости ҳужжатлари нормаларига расмий шарҳни уларни қабул қилган органлар томонидан берилиши белгиланганлиги, “Фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 16-моддасига асосан жамғариб бориладиган пенсия тизимида иштирок этувчи фуқаролар пенсия тўловлари олувчи сифатида жамғариб бориладиган пенсия тўловларини қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат пенсиясини олиш ҳуқуқи юзага келган тақдирда олиш ҳуқуқига эга бўлиши, шунингдек, ушбу қонуннинг 17-моддасига мувофиқ фуқаро вафот этган тақдирда, шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағида жамғарилган маблағлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда меросга ўтади ва меросхўрга бир йўла тўла ҳажмда тўланиши белгиланган.
Юқоридаги қонунга асосан жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олувчининг яшаш жойидаги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими қонун ҳужжатларида белгиланган шаклда берадиган жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олиш ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳнома бундай тўловларни олиш учун асос бўлади.
Жамғариб бориладиган пенсия тўловлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими томонидан берилган жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олиш ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳнома асосида бундай тўловларни олувчининг яшаш жойидаги Халқ банки филиали томонидан тўланади.
Шу билан бирга, Солиқ кодексининг 2019 йил 1 январгача амалда бўлган тахрирининг 305-моддасида жисмоний шахслар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшовчи ва ишловчи фуқаролиги бўлмаган шахслар фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўловчилари эканлиги белгиланган.
Солиқ кодексининг 2019 йил 1 январгача амалда бўлган тахрирининг 306-моддасига мувофиқ Солиқ кодекснинг 172-моддасида кўрсатилган иш ҳақи тарзидаги даромадлар ягона ижтимоий тўловнинг ва суғурта бадалларининг солиқ солиш объекти хисобланади.
  Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни
қўллаш амалиётини ўрганиш бўлими